Инсонпарварлик ёрдами кўрсатилмоқда
  • 15 Ноябрь 2017

Инсонпарварлик ёрдами кўрсатилмоқда

 

Эронда рўй берган кучли зилзила катта талафотларга сабаб бўлди.

“Ассошиэйтед пресс” ахборот агентлиги хабарига кўра, табиат ҳодисаси оқибатида 445 киши ҳаётдан кўз юмди, етти мингдан зиёд одамлар жароҳатланди. Етмиш мингга яқин фуқаролар тураржойидан айрилди.

Ер силкиниши магнитудаси 7,2 ни ташкил қилган. Маҳаллий ҳокимият идоралари қурбонлар сони ошиши эҳтимоли мавжудлигини билдирди. Чунки вайроналар остида қолиб кетганлар бўлиши мумкин.

Айни пайтда Эронга халқаро ҳамжамият томонидан инсонпарварлик ёрдами кўрсатилмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Молиявий ҳолат тақозоси Фойдали неъматлар »