Ишлаб чиқаришда сусткашлик
  • 15 Ноябрь 2017

Ишлаб чиқаришда сусткашлик

Электромобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Tesla” компанияси жорий йилнинг учинчи чорагида 671 миллион доллар миқдорида зарар кўрди.

Ваҳолонки, ўтган йилнинг шу даврида корхона 22 миллион доллар фойда олишга эришган эди. Бундай катта миқдордаги маблағ йўқотилиши “Tesla”нинг янги русумдаги “Model 3” машиналари билан боғлиқ. Гап шундаки, мазкур моделни ишлаб чиқариш режаси 2017 йилнинг декабрига қадар 20 мингта қилиб белгиланганди. Бироқ ҳозиргача 260 та автомобиль тайёрланган, холос. Бунга аккумулятор етказиб беришдаги муаммолар сабаб бўлган. Компания мазкур масалани тез орада ҳал этишини, 2018 йилнинг март ойидан янги русумдаги электромобилдан ҳафтасига 5 минг донагача ишлаб чиқариш режалаштирилганини маълум қилди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn