Нефть ва газ кони топилди
  • 15 Ноябрь 2017

Нефть ва газ кони топилди

Мексиканинг Веракрус штатида “Pemex” давлат компанияси томонидан захираси тахминан 1,5 миллиард баррелга тенг нефть ва газ кони топилди.

Бу охирги 15 йил ичида минтақада аниқланган энг йирик ер ости бойлиги сифатида эътироф этилди. Конда тез орада қазиб чиқариш ишлари бошланади. 

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари маълумотларига қараганда, ҳозирги вақтда “Pemex” компаниясининг нефть ишлаб чиқариш кўрсаткичлари анча пасайиб кетган. Яъни кунига ўртача 1,7 миллион баррелга тенг. Янги кон унинг салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn