Таъминотга таъсир қилди
  • 01 Ноябрь 2017

Таъминотга таъсир қилди

 

АҚШнинг Массачусетс, Нью-Гэмпшир ва Род-Айленд штатларида кучли довул кузатилмоқда.

“Ассошиэйтед пресс” ахборот агентлиги хабарига кўра, табиат ҳодисаси оқибатида 1,5 миллиондан зиёд аҳоли яшайдиган уйлар ҳамда корхоналар иссиқлик ва электр энергия таъминотидан узилиб қолди.

Кучли шамол кўплаб дарахтларни илдизи билан қўпориб ташлаган. Унинг тезлиги сониясига 36 метрдан 58 метргача ўзгараяпти. Ҳукумат электр таъминоти камида икки кун ичида тикланиши мумкинлигини айтди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn