Европа ва Осиё ўртасидаги энг қисқа йўл
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
  • 31 Октябрь 2017

Европа ва Осиё ўртасидаги энг қисқа йўл

Боку — Тбилиси — Қарс темир йўли орқали Туркия жанубидаги Мерсин портига Қозоғистонда етиштирилган ғалла ортилган илк темирйўл состави жўнатилди.

Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар тарқатди.

Алати портида бўлиб ўтган  мазкур йўлнинг очилиш маросимида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, Қозоғистон бош вазири Бақтжон Сағинтаев ва Грузия бош вазири Георгий Квирикашвили иштирок этди.

Янги темир йўл Туркия, Озарбайжон ва Грузия, шунингдек, тарихий “Буюк ипак йўли”да жойлашган бошқа давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Боку — Тбилиси — Қарс темир йўлининг умумий узунлиги 838 километр. Унинг 76 километри Туркия, 259 километри Грузия ва 503 километри Озарбайжон ҳудудидан ўтади.

Туркия ҳудудида тўртта станция, учта кўприк ва 76 километр темирйўл қурилган. Лойиҳа доирасида Туркия ва Грузия чегарасида улкан туннель барпо этилган. Бир қисми (2375 м) Туркия ҳудудидан ўтса, яна бир қисми (2070 м) Грузия майдонида жойлашган.

Ушбу лойиҳа туфайли Грузияда янги 105 километрлик темирйўл магистрали қурилди, 154 километрлик участка реконструкция қилинди. Озарбойжон ҳудудида эса 503 километр темир йўл қайта таъмирланган.

Янги темир йўл Лондон ва Пекин ўртасида узлуксиз қатновни амалга ошириш имконини беради. Осиё ва Европа ўртасидаги юкларнинг транспортировкаси Туркия бюджетига ҳам даромад келтиради.

Боку — Тбилиси — Қарс темир йўли эксплуатациясидан транспорт артерияси бўйлаб жойлашган барча давлатлар, жумладан Туркманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Покистон, Афғонистон ва Ҳиндистон фойда олади.

Янги транспорт йўлаги орқали йилига 17 миллион тоннагача юк ташиш мумкин.

Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Фаолиятини тугатди 31 йилда илк бор »