Суяк ўстириш ўзлаштирилди(ми?)
  • 23 Октябрь 2017

Суяк ўстириш ўзлаштирилди(ми?)

Шотландия ҳамда ирландиялик бир гуруҳ олимлар биринчи марта суяк тўқималарини лаборатория шароитида ўстиришга муваффақ бўлишди. Бунда гравитацион тўлқинли махсус аппаратдан фойдаланилган.

Мутахассисларнинг фикрича, мазкур янгилик келгусида жиддий жароҳат туфайли ампутация қилиниши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш имконини бериши мумкин.

“Nature Biomedical Engineering” журналида ёзилишича, ушбу усул жониворларда синовдан муваффақиятли ўтказилган. Олимлар 2020 йилда худди шу йўл билан одамларда суяк ўстиришни синаб кўришни мўлжаллашмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn