Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди
XS.UZ
Президент фармони: “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосарига тенглаштирилди Ўзбекистон — жонажон Ватанимиз «Профилактика куни» умумхалқ ҳаракатига айланмоғи шарт Табиий экотизимларни муҳофаза қилиш — давр талаби Тадбиркорлар учун Бизнес маркази Ҳаётимизнинг гўзал саҳифаси Асл мусиқа беғубор қалб оламида яралади Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро билимлар олимпиадасида 49 медални қўлга киритди Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида Жиззахдан бир олам таассуротлар билан Наманганда харидорларга чек бермаётган сотувчилар аниқланди Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги автомобиль қатнови бўйича баённома кучга кирди Ўзбекистонда 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори ошади Даъвогарлар минг нафар, совринлар эса чекланган Январь — октябрь ойларида 141 минг 682 нафар қишлоқ жойларда яшовчи фуқаро иш билан таъминланди Шўрчида йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилади Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзув Қорақалпоғистондан топилган Австрия банки ўзбекистонлик ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар тақдим этади Ўзбекистон чемпионати: олтин, кумуш ва бронза медаллари эгалари маълум Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказилади “Амалиёт эътирофи — 2017” ёш журналист кадрлар рағбатлантирилди Тошкентга АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади  Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига бағишланган халқаро конференция ўтказилади Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак»
  • 20 Октябрь 2017

Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди

Япония пойтахтида мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ўзгаришлар ва уларнинг натижалари, янги ташқи сиёсий йўналиш ҳамда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ўзаро  ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Тадбирда Япониянинг ижтимоий-сиёсий, эксперт-академик ва ишбилармон доиралари вакиллари қатнашди. Улар  2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ  ҳаётга татбиқ этилаётган иқтисодий ислоҳотлар, макроиқтисодий кўрсаткичлар, сармоявий муҳитни яхшилаш ва валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича республикамизда қабул қилинган янги қарорлар билан яқиндан танишдилар. Икки томонлама муносабатларни, хусусан, сармоявий ва сайёҳлик соҳаларидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашувлар бўлиб ўтди.  

Япония вакиллари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо беришар экан, хорижий валютани бозор механизмлари асосида шакллантирилган валюта курслари бўйича айирбошлаш йўлга қўйилгани миллий иқтисодиёт учун ўта муҳим аҳамиятга молик эканлигини айтишди. Улар томонидан алоҳида таъкидланганидек, бу қадам Япония бизнес ҳамжамиятининг ўзбек бозорида фаолият кўрсатишга бўлган қизиқишини янада оширишга катта туртки берди.

Жорий йилда Япониянинг йирик шаҳарларидан Самарқандга тўғридан-тўғри 10 та чартер ҳаво қатнови ташкил этилгани ҳам Кунчиқар мамлакатнинг ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида ўзининг  ижобий акс садосини берди. 

Тадбир якунида “Жаҳон” ахборот агентлиги мухбири айрим иштирокчилар билан суҳбатлашди. 

— Ушбу учрашув Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар билан танишиш учун қулай имконият яратди, — дейди Васеда университети профессори Тошихару Китамура. — Давлатингиз раҳбарининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи катта акс садо берди, чунки ислоҳотлар ўтказилишининг очиқ ва либерал услуби бутун дунёда юқори -баҳога сазовор бўлди. 

Хиронори Фушита, Япония Халқаро муносабатлар институти департаментининг бошлиғи, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Марказий Осиё бўйича эксперт:

— Бугун бўлиб ўтган брифинг боис Ўзбекистон Президентининг ислоҳотлари ҳамда республикага сармоя ва замонавий технологияларни жалб этишга нисбатан ёндашув ҳамда тамойиллари билан танишишга муяссар бўлдик.

Қадим-қадимдан, ҳатто Буюк Ипак йўли давридан буён  мамлакатларимизни савдо ва маданий алоқалар боғлаб келади. Афсуски, япон бизнес ҳамжамиятининг айрим вакиллари Ўзбекистонда хорижлик сармоядорлар учун яратилган қулай шароитлардан тўла хабардор эмас. Шу нуқтаи назардан бундай учрашувларнинг ташкил этилиши айни муддаодир.

Масуми Хара, “РОТОБО” Россия ва МДҲ билан савдо бўйича Япония уюшмасининг корпоратив стратегия департаменти директори:

— Ташқи сиёсат ва иқтисодиёт борасида Тошкент юритаётган  янги йўл ҳақидаги маълумотлар билан танишувдан қониқиш ҳосил қилдим. Миллий валютани эркин конвертация қилиш тизимига тўлиқ ўтилиши, шубҳасиз, Ўзбекистон ва бошқа давлатлар ўртасидаги савдо-сотиқ ҳажмларининг кўпайишига туртки беради. Бундан ташқари, Марказий Осиё мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорликнинг фаоллашуви жуғрофий жойлашув ҳамда минтақа мамлакатларининг барча бозорига чиқиш нуқтаи назаридан  Ўзбекистоннинг сармоявий шерик сифатидаги жозибадорлигини янада оширади.

«Жаҳон» АА.

Токио

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР