Бишкекда Шароф Рашидовга бағишланган кўргазма бўлиб ўтади
  • 05 Октябрь 2017

Бишкекда Шароф Рашидовга бағишланган кўргазма бўлиб ўтади

 

Жорий йил 31 октябрь куни Қирғизистон пойтахтида Ўзбекистоннинг атоқли давлат арбоби ва ёзувчиси Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган кўргазма бўлиб ўтади.

Қирғизистон Миллий кутубхонаси матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Комил Рашидовнинг мазкур кутубхона директори Жилдиз Бакашова билан учрашуви чоғида ана шундай келишувга эришилган.

Томонлар қатор тадбирлар, хусусан, Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига (31 октябрь) ҳамда икки мамлакат ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 25 йиллигига (2018 йил 23 январь) бағишланган кўргазмаларни ташкил этишга келишиб олдилар.

Учрашувда мамлакатимиз дипломатия миссияси раҳбари кутубхонага атоқли ёзувчи Чингиз Айтматовнинг ўзбек тилидаги танланган асарлари тўпламини туҳфа қилди. Китоб республи-

камиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек ва қирғиз халқларининг дўстлиги ҳамда Чингиз Айтматов мероси аҳамиятининг боқийлиги ҳақидаги мурожаати билан бошланади.

«Жаҳон» АА.

Бишкек

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn