Ўзбекистон элчиси Бельгияликлар Қиролига ишонч ёрлиқларини топширди
  • 18 Сентябрь 2017

Ўзбекистон элчиси Бельгияликлар Қиролига ишонч ёрлиқларини топширди

 

2017 йил 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Бельгиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб -тайинланган Дилёр Ҳакимов Бельгияликлар Қироли Филиппга ишонч ёрлиқларини топширди.

Бўлиб ўтган мулоқот чоғида Бельгияликлар Қироли Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатдаги сиёсий, иқтисодий, суд-ҳуқуқ ҳамда молиявий тизимни либераллаштириш бўйича саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Шунингдек, Қирол Филипп ўзининг 1991 йили Ўзбекистонга ташрифини ҳам мамнуният билан ёдга олди. Ўшанда Бельгияликлар Қироли мамлакатимиз ва унинг бой тарихий-маданий мероси билан танишган эди. У Ўзбекистон тарих ҳамда замонавийлик узвий уйғун бўлган ўлка сифатида ўз хотирасида қолажагини таъкидлади.

«Жаҳон» АА.

Брюссель

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn