XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини
  • 27 Июль 2017

«Ўзбекистон: кашф этилган янгиликлар»

Хорижий телеканал томонидан шу номли ҳужжатли фильм суратга олинмоқда.

Юртимизда яшаб ўтган алломаларнинг бой маънавий мероси, халқимиз азалий урф-одат ва анъаналари ҳамиша жаҳон аҳлининг ҳайратига сабаб бўлиб келган. Бобокалонларимизнинг тиббиёт, астрономия, фиқҳ, тарбия борасидаги бой билим ва ноёб истеъдоди, ҳарб санъатидаги маҳорати бугун ҳам кенг тадқиқ этилиб, жиддий ўрганилмоқда.
Шу маънода, Россиянинг “Культура” телеканали томонидан “Ўзбекистон: кашф этилган янгиликлар” номли бир соатлик ҳужжатли фильм суратга олинаётганлиги қувонарлидир.
У Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамда “Караван-ТВ” ҳамкорлигида тасвирга туширилаяпти. Фильмда Ўзбекистоннинг азалий урф-одат ва анъаналари билан ҳамоҳанг равишда жадал ривожланаётгани ҳақида ҳикоя қилинади. Бугун ўтмиш ҳамда замонавийликнинг ўзаро уйғунлигини ҳар қадамда кузатиш мумкин. Хусусан, Тошкентда муқаддас ислом динининг асл қадриятларини янада тўла англашга хизмат қиладиган Ислом маданияти маркази ташкил этилмоқда. Самарқандда ислом олами олим ва мутафаккирларининг меросини ўрганадиган Халқаро илмий-тадқиқот маркази очилади. Бухородаги 1536 йилда барпо этилган қадимий “Мир Араб” мадрасасида илму толиблар учун замонавий талабларга жавоб берадиган шароитлар яратилмоқда.
Фильм продюсери Фирдавс Абдухолиқовнинг таъкидлашича, бу Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг Россия телекомпаниялари билан навбатдаги қўшма лойиҳасидир. У Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига муносиб туҳфа бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз ва бошқа шаҳарларда суратга олинаётган фильмда ноёб кино ҳамда фотоҳужжатлар, архив кадрлари, шахсий архив материалларидан фойдаланилади. Шунингдек, машҳур меъморлар, олимлар, тарихчи ва хаттотлар, мамлакатимизнинг турли ҳудудларида истиқомат қиладиган оддий одамлар билан суҳбатлар уюштирилиши ҳам кўзда тутилган.


Мақсуд ЖОНИХОНОВ.


Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган