XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини
  • 27 Июль 2017

Барқарор ўсиш кузатилади

Халқаро валюта жамғармаси жаҳон иқтисодиёти барқарор ўсишда давом этишини билдирди. Ташкилот прогнозига кўра, дунё ялпи ички маҳсулоти жорий йилда 3,5, келгуси йили эса 3,6 фоиз ошиши кутилмоқда.

Таъкидланишича, АҚШнинг жаҳон иқтисодиёти юксалишидаги ўрни келгусида бир оз пасаяди, аммо мамлакат мазкур соҳада олдин кутилганидан кўра зиёдроқ ўсишга эришади. Хусусан, АҚШ ялпи ички маҳсулоти жорий йил 2,5 фоиз ортади. Шунингдек, Буюк Британиянинг бу борадаги кўрсаткичи ҳам олдинги тахминлардан кўра анча юқори бўлиши белгиланган.
Мутахассислар 2017 йили ўзаро маҳсулот айирбошлаш ва хизматлар кўрсатиш соҳаси ҳам ўтган йилдагига нисбатан 4 фоиз ортиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Электромобиллар эрасига янги қадам
“Toyota” (Япония) компанияси электромобиллар учун янги турдаги батареяларни яратиш устида иш олиб бораяпти. Мазкур ихтиро амалга ошгач, машинани атиги бир неча дақиқа мобайнида қувватлантириш имконияти пайдо бўлади.
Айни пайтда тадқиқотлар якунига етиб қолган. Хабар берилишича, бундай батареялар билан жиҳозланган электрокарлар 2022 йилдан эътиборан сотувга чиқарилади. “Яқин йилларда биз бошқа компаниялар томонидан ҳам ушбу жабҳада рақобатга киришилишини кузатишимиз табиий. “BMW” ва “Mercedes-Benz”нинг янада кучли электродвигатель ишлаб чиқиш борасидаги саъй-ҳаракатлари буни яққол тасдиқлайди”, дея фикр билдиради европалик таҳлилчи Крейг Эрлам.
Экспертларнинг айтишича, келгуси ўн-ўн беш йил ичида дунё автомобиль бозорининг асосий қисми электромобиллардан иборат бўлади.

Францияда ҳам ўрмон ёнғинлари
Франциянинг Жануби-Шарқида жойлашган ҳудудлар — Юқори Корсика, Воклюз, Альп денгизбўйи ҳамда Вар департаментларида кучли шамол туфайли ўрмон ёнғинлари тобора авж олаяпти.
Душанба кунидан буён уч минг гектардан ортиқ майдон кулга айланган. Юздан зиёд аҳоли вакиллари эвакуация қилинди. “Тилсиз ёв”ни бартараф этиш учун йигирмага яқин самолёт ва вертолётлар, икки минг нафардан кўпроқ ўт ўчирувчилар жалб қилинган. Айни пайтгача уларнинг 4 нафари енгил, бир нафари эса оғир даражадаги куйиш билан шифохоналарга ётқизилган. Яна 15 нафар ўт ўчирувчи ис гази билан заҳарлангани айтилмоқда.
Ёнғин нима сабабдан юз бергани ҳозирча номаълум.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган