XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатларига келди Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида Ижтимоий адолатни қарор топтириш Она тилига эътибор ва масъулият Соғлом рақобат муҳити кучаяди Ўзбек халқи Мьянмалик қочқинларга ёрдам қўлини узатди Бой тажриба ва ибрат мактаби Сурхондарё соҳилида янги сўлим маскан Давлат идораларида мурожаатларга муносабат ўзгармоқда Дастлабки кунда ўн учта медаль Осиё чемпионати якунланди АКТ Саммити, роботлар намойиши ва интерактив лойиҳалар Тадбиркорларнинг ишончли ҳимоячиси Солиқ имтиёзлари аҳоли турмуш фаровонлиги кафолатидир Тиббий патронаж хизмати янгича ёндашув, изчил фаолият ва фидойи меҳнатни талаб этади Яқин қардошлик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи Ўзбекистон Президентининг Америка Қўшма Штатларига ташрифига доир Ўзбекистон — БМТ: барқарорлик, тараққиёт ва фаровонлик йўлидаги ҳамкорлик Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон элчиси Бельгияликлар Қиролига ишонч ёрлиқларини топширди Ўзбекистон – Қозоғистон бизнес-форуми Ҳуқуқий ахборот ўз вақтида, муфассал ва очиқ етказилади Бошқарувнинг илғор усуллари жорий этилади Пойтахтимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим тадбир Атроф-муҳит мусаффолиги барчамиздан юксак масъулият талаб этади Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини ва «астрономия ва аэронавтика» боғини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга ташрифига доир Спорт — тинчлик ва ҳамкорлик таянчи
  • 19 Июль 2017

Ижтимоий ноёб институтнинг тутган ўрни Мадридда муҳокама қилинди

Ўзбекистоннинг бир неча вазирлик ва идоралари вакиллари диний экстремизм ҳамда терроризмга қарши курашиш борасида Испания тажрибасини ўрганиш мақсадида мазкур мамлакатда бўлиб қайтди. Ушбу сафар Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг “Терроризмга қарши курашда Ўзбекистон Республикасига кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида уюштирилди.

Сафар доирасида мамлакатимизнинг Испаниядаги элчихонаси Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти билан ҳамкорликда Сан Пабло — Мадрид университетининг Гуманитар тадқиқотлар институти кўмагида “Ўзбекистонда терроризм ва экстремизмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни” мавзуига бағишланган давра суҳбати ташкил қилди.
Иштирокчилар ўзбек халқи анъаналарини ўзида мужассам этган ноёб ижтимоий институт — маҳалланинг ўзига хос жиҳатлари ҳақидаги маълумотлар билан яқиндан танишдилар.
“Ўзбекистонда маҳалла институти: тарихий тажриба ва замонавийлик” номли ҳужжатли фильмнинг тақдимоти ҳам фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари шаклланишидаги тарихий-маданий асослар ҳамда мамлакатнинг замонавий ижтимоий ҳаётида уларнинг тутган ўрни ҳақида атрофлича тасаввур уйғотишга кўмаклашди.  
Давра суҳбатида сўзга чиққан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг Хорижий тажрибани ўрганиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш сектори раҳбари Р. Ҳамроева маҳалла фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий асослари ҳамда бугунги кунда мазкур институт ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга молик бўлган 30 дан зиёд вазифаларни бажараётгани ҳақида батафсил тўхталди.
— Аҳоли билан аниқ мақсадга йўналтирилган маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларни олиб боришда маҳалланинг аҳамияти, айниқса, каттадир — деди у. — Мазкур маскан ҳуқуқбузарликлар, жумладан, фуқароларнинг турли оқимлар, гуруҳлар ҳамда террорчилик ташкилотлари таъсирига тушиб қолишининг олдини олишда амалий механизм вазифасини бажармоқда. Ҳар бир фуқаролар йиғинида маҳалла посбонлари фаолияти йўлга қўйилган, улар ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилувчи идораларга жамоатчилик тартиби ва хавфсизлик таъминланишига кўмаклашмоқда. Бу тузилмалар ёшларнинг экстремистик ҳаракатлар ҳамда гуруҳлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш мақсадида тарғибот ишларини олиб боришади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ўзаро ҳамкорлиги борасида тўпланган тажриба давра суҳбати қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди. Шу ўринда экстремистик ташкилотлар таъсирига тушиб қолиш сабабларини ўрганиш бўйича маҳаллаларнинг диний арбоблар, исломшунос, руҳшунос ва жамиятшунослар билан самарали ҳамкорлик қилаётгани масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбирда кўтарилган масалалар юзасидан қизиқарли мунозаралар бўлиб ўтди.
— Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг ташкил этилишида маҳалла ҳақиқатан ҳам жуда фойдали вазифаларни бажармоқда, — деди Сан Пабло — Мадрид университети профессори, диний экстремизм ва терроризм масалалари бўйича эксперт Антонио Алонсо. — Бу институт таълим, ижтимоий кўмак кўрсатиш, иш билан таъминлаш масалаларида аҳолига ёрдам бермоқда. У, айниқса, маънавий-ахлоқий қадриятларни қўллаб-қувватлаш ҳамда мустаҳкамлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш орқали ёшларни тарбиялашда алоҳида ўрин тутмоқда.  
Менингча, радикал диний оқимлар ёш авлод ҳаётига кириб боришга уринаётган ҳозирги мураккаб замонда ўзбек маҳалласи бу хавфли иллатнинг олдини оладиган ва уни даволайдиган ўзига хос ижтимоий дори сифатида ўзини намоён қилмоқда. Экстремизм мафкураси ҳамда терроризм тарқалиши хавфи Европада ҳам тобора ўсиб бораётган бир шароитда Ўзбекистоннинг ёшлар радикаллашувининг олдини олиш бўйича илғор тажрибасини ўрганиш юзасидан минтақамизда қизиқиш мавжуд. Аниқроқ айтганда, маҳалла феноменини синчиклаб ўрганмоқ лозим. Бу бизга Ўзбекистоннинг диний экстремизм ва терроризм билан курашиш борасида эришган муваффақиятларини теран англашимизга кўмаклашади.

«Жаҳон» АА.
Мадрид

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган