Германияда ватандошлар билан учрашув
XS.UZ
Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш тўғрисида Манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди Рустам Жангабоевга Президент совғаси – “Nexia” автомобилининг калити топширилди Термизда Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази очилади Самарқандда замонавий стандартларга мос туристик автобуслар ишлаб чиқарилади Самарқандда “Volkswagen” машиналари ишлаб чиқарилади
  • 17 Июль 2017

Германияда ватандошлар билан учрашув

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ҳамда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг ҳаётга татбиқ этилиши доирасида мамлакатимизнинг Берлиндаги элчихонасида Германиянинг турли олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбек талабалари ва аспирантлари ҳамда мазкур юртда яшаётган ва ишлаётган ватандошлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Иштирокчилар Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида рўй бераётган сўнгги воқеалару ўзгаришлар билан яқиндан танишдилар. Тадбирда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида сўзлаган нутқига алоҳида эътибор қаратилди.

Ватандошларимиз республикада олиб борилаётган ёшлар сиёсатини, шунингдек, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 30 июнь Ўзбекистонда Ёшлар куни деб эълон қилинганини,  Ўзбекистон ёшлар иттифоқига асос солинганини, ҳарбий таълим-тарбия берадиган ёш курсантлар учун “Темурбеклар мактаби” ташкил қилинганини, шунингдек, давлат ва жамият равнақига муносиб ҳисса қўшган ёш авлод вакиллари учун қатор давлат мукофотлари ва унвонларининг таъсис этилишини  ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирдилар. 

Учрашувда Ўзбекистонда ижтимоий барқарорлик таъминланиши, муқаддас ислом динининг асл моҳияти сақланиши билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама этилди.  Мулоқот чоғида Тюбинген, Мюнстер, Оснабрюк ва Франкфурт университетлари ҳузуридаги ислом тадқиқотлари марказлари тизими ҳамда фаолиятини ўрганиш учун Германияга ташриф буюрган Ўзбекистон делегацияси аъзолари мамлакатимиз Президентининг “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш — давр талаби” мавзуидаги анжуманда сўзлаган нутқининг мазмун-моҳияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. 

Қатнашчилар эътибори Ўзбекистонда виждон эркинлиги тамойилига риоя этилиши, миллий қадриятларни қайта тиклаш, буюк аждодлар меросига ҳурмат ва уларни авайлаб асраш, улуғ бобокалонларимиз мангу қўним топган қадамжоларни ободонлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга қаратилди. Халқимизнинг бой тарихий, илмий, маънавий меросини ҳар томонлама ўрганиш, жаҳон аҳлини улар билан кенг миқёсда таништириш, энг муҳими, ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб бериш мақсадида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом маданияти марказини барпо этиш юзасидан ишлар бошлаб юборилгани ҳақидаги хабар учрашув иштирокчилари қизиқишини уйғотди.

Диний радикализм ва экстремизм негизидаги хавф-хатарлар кучайиб бораётгани ҳисобга олинган ҳолда, мамлакатимизда миллатлараро ҳамда динлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбиясига эътиборни кучайтириш асносида ижтимоий-маънавий йўналишда оилалар, маҳаллалар, умуман, жамиятда соғлом муҳитни янада мустаҳкамлашга қаратилган ишларни янги босқичга кўтариш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбирда сўзга чиққан ўзбек ёшлари вакиллари Германия олий ўқув юртларида илғор билимларни ўзлаштириб, зиммаларидаги катта умидларни оқлаш ҳамда Ўзбекистон фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиш ниятида эканликларини билдиришди. 

Учрашув доирасида Германияда ўқиш ва яшашга алоқадор масалалар юзасидан ҳам қизғин мулоқотлар бўлди. Ўзбекистонлик ёшлар ўзларини қизиқтирган долзарб жиҳатлар, жумладан, фуқаролик ва консуллик-ҳуқуқий масалалар юзасидан берган саволларига жавоб олдилар. 

Тадбир сўнгида Ўзбекистон санъат усталари ижросидаги концерт дастури намойиш этилди. 

Берлинда уюштирилган мазкур учрашув сингари тадбирларни Германиянинг Мюнхен ва Чехиянинг Прага шаҳарларида ҳам ўтказиш режалаштирилган.

«Жаҳон» АА.

Берлин

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР