XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатларига келди Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида Ижтимоий адолатни қарор топтириш Она тилига эътибор ва масъулият Соғлом рақобат муҳити кучаяди Ўзбек халқи Мьянмалик қочқинларга ёрдам қўлини узатди Бой тажриба ва ибрат мактаби Сурхондарё соҳилида янги сўлим маскан Давлат идораларида мурожаатларга муносабат ўзгармоқда Дастлабки кунда ўн учта медаль Осиё чемпионати якунланди АКТ Саммити, роботлар намойиши ва интерактив лойиҳалар Тадбиркорларнинг ишончли ҳимоячиси Солиқ имтиёзлари аҳоли турмуш фаровонлиги кафолатидир Тиббий патронаж хизмати янгича ёндашув, изчил фаолият ва фидойи меҳнатни талаб этади Яқин қардошлик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи Ўзбекистон Президентининг Америка Қўшма Штатларига ташрифига доир Ўзбекистон — БМТ: барқарорлик, тараққиёт ва фаровонлик йўлидаги ҳамкорлик Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон элчиси Бельгияликлар Қиролига ишонч ёрлиқларини топширди Ўзбекистон – Қозоғистон бизнес-форуми Ҳуқуқий ахборот ўз вақтида, муфассал ва очиқ етказилади Бошқарувнинг илғор усуллари жорий этилади Пойтахтимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим тадбир Атроф-муҳит мусаффолиги барчамиздан юксак масъулият талаб этади Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини ва «астрономия ва аэронавтика» боғини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга ташрифига доир Спорт — тинчлик ва ҳамкорлик таянчи
  • 17 Июль 2017

Муносиблик масъулияти

Ушбу сана БМТ Бош Ассамблеясининг 69-сессиясида қабул қилинган Резолюцияга мувофиқ таъсис этилган. Бунда ёшлар ўртасидаги ишсизликни бартараф қилиш, унинг зарарли таъсирига қарши кураш асосий мақсад ҳисобланади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатлар барча мамлакатларда ёшлар ривожланиш, ижобий ижтимоий ўзгаришлар ва технологик инновацияларнинг захираси эканлигини эътироф этади. 

Халқаро меҳнат ташкилотининг “Жаҳонда бандлик ва ижтимоий истиқболлар — 2016: ёшлар учун тамойиллар” йиллик маърузаси маълумотларига кўра, ўтган йили дунё бўйича 71 миллион нафар ёш ишга жойлаша олмаган. Шу тариқа аҳолининг бу тоифаси ишсизлик даражаси 13,1 фоизни ташкил қилди. 

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг 60 фоиздан зиёд аҳолисини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Шу боис мамлакатимизда уларни кенг миқёсда қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда, ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялаш масаласи эса давлат сиёсатининг биринчи навбатдаги устувор вазифасига айланган. 

Олиб борилаётган ёшлар сиёсати мустаҳкам ҳуқуқий заминга эга. Мустақиллик қўлга киритилганидан кейин қабул қилинган дастлабки қонунчилик ҳужжатларидан бири, бу — 1991 йилнинг 20 ноябридаги “Ўзбекистон Республикасида  ёшларга оид давлат  сиёсатининг асослари тўғрисида”ги  Қонундир. Мазкур ҳужжат ўсиб келаётган авлод ҳақида ғамхўрликни, уларнинг ташаббуслари қўллаб-қувватланиши ҳамда ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинишини устувор йўналиш сифатида белгилаб берди. Кейинчалик қабул қилинган қонуний ҳужжатлар ёшларнинг касбий тайёргарлиги, ҳар бир ёш авлод вакилининг таълим олиш бўйича конституциявий ҳуқуқи таъминланиши, бепул тиббий хизмат ва умумий таълим олиш, меҳнат жабҳасида имтиёзлар бериш, уй-жой қуриш ва унга эга бўлишларида имтиёзли кредитлар ажратиш, кам таъминланган ёш оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳамда дам олиш тизимини ривожлантириш каби ҳуқуқий ва ижтимоий кафолатларни мустаҳкамлади.

2016 йилнинг сентябрида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирда қабул қилиниши бу йўналишдаги ишларни кучайтириш ва уларнинг  самарадорлигини  ошириш йўлидаги яна бир муҳим қадам бўлди. Ушбу ҳуқуқий ҳужжатда “ёшлар”, “ёш оила”, “ёш мутахассис”, “ёшлар тадбиркорлиги” сингари тушунчаларнинг мазмуни очиб берилган ҳамда ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари мустаҳкамланган. Мисол учун, “ёшлар (ёш фуқаролар)” деганда, 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган шахслар назарда тутилади, шунингдек, “ёш оила” тушунчасига ҳам таъриф берилган. Қонунда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат органларининг тизими ҳамда уларнинг ваколатлари мустаҳкамланган.  

Шу билан бирга, ҳар томонлама пухта ишлаб чиқилган ва қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар ўзининг лозим даражадаги амалий ифодасини доимо бирдек топмаслигини ҳам айтиш лозим. Ишда муваффақиятлар билан бирга, камчиликлар ҳам мавжуд. Ёшлар сиёсатидаги долзарб муаммолар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 30 июнда бўлиб ўтган “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида сўзлаган нутқида асосий мавзу бўлди. Мамлакатимиз раҳбари ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг билимларини ошириш ва дунёқарашини кенгайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш, уларни мафкуравий хатарлардан муҳофаза қилиш сингари долзарб масалалар бўйича ёшлар ижтимоий ҳаракатининг фаолиятини танқидий баҳолади. Шу муносабат билан анжуман иштирокчилари “Камолот” ЁИҲ негизида Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ташкил этиш тўғрисидаги таклифни қўллаб-қувватладилар. Қурултойда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилган сана — 30 июнь  мамлакатимизда Ёшлар куни деб эълон қилинди. 

Ҳозирги пайтда юқори технологияларнинг шитоб билан ривожланаётгани, глобаллашувдан келиб чиқадиган хавф-хатарлар ўсиб бораётгани, мамлакатимизнинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашуви ёш кадрлар тайёрлаш даражаси ва сифатини изчил ошириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича муҳим вазифаларни қўймоқда. 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши  бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ёшлар бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Биргина Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг 450 минг нафар битирувчиси билан 200 минг корхона ва ташкилотлар ўртасида тўрт томонлама шартномалар имзоланиши, бўш иш ўринларининг 803 та ихтисослаштирилган ярмаркаларини ўтказиш, тадбиркор бўлишни хоҳловчи коллежларнинг битирувчиларига 360 миллиард сўм миқдоридаги имтиёзли кредитларни тақдим этиш режалаштирилган. 

Ўзбекистонда узлуксиз равишда ҳар томонлама ривожланган, мустақил фикрлашга қодир, кенг дунёқарашга ва чуқур билимга эга бўлган авлодни тарбиялаш бўйича салмоқли ишлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Ўзбек ёшларининг буюк аждодларга муносиб ворис бўлишга, ўз иқтидорларини Ватан фаровонлигига йўналтиришга бўлган интилишлари эса юксак эътибор ҳамда ғамхўрликка жавобдир. 

«Жаҳон» АА.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган