XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатларига келди Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида Ижтимоий адолатни қарор топтириш Она тилига эътибор ва масъулият Соғлом рақобат муҳити кучаяди Ўзбек халқи Мьянмалик қочқинларга ёрдам қўлини узатди Бой тажриба ва ибрат мактаби Сурхондарё соҳилида янги сўлим маскан Давлат идораларида мурожаатларга муносабат ўзгармоқда Дастлабки кунда ўн учта медаль Осиё чемпионати якунланди АКТ Саммити, роботлар намойиши ва интерактив лойиҳалар Тадбиркорларнинг ишончли ҳимоячиси Солиқ имтиёзлари аҳоли турмуш фаровонлиги кафолатидир Тиббий патронаж хизмати янгича ёндашув, изчил фаолият ва фидойи меҳнатни талаб этади Яқин қардошлик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи Ўзбекистон Президентининг Америка Қўшма Штатларига ташрифига доир Ўзбекистон — БМТ: барқарорлик, тараққиёт ва фаровонлик йўлидаги ҳамкорлик Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон элчиси Бельгияликлар Қиролига ишонч ёрлиқларини топширди Ўзбекистон – Қозоғистон бизнес-форуми Ҳуқуқий ахборот ўз вақтида, муфассал ва очиқ етказилади Бошқарувнинг илғор усуллари жорий этилади Пойтахтимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим тадбир Атроф-муҳит мусаффолиги барчамиздан юксак масъулият талаб этади Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини ва «астрономия ва аэронавтика» боғини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга ташрифига доир Спорт — тинчлик ва ҳамкорлик таянчи
  • 14 Июль 2017

Ўзбекистон ҳақида махсус кўрсатув

Япониянинг етакчи “NHK World” телеканали Ўзбекистон ҳақидаги махсус кўрсатувни намойиш этди. Токиода “Жаҳон” АА мухбирига маълум қилишларича, ушбу кўрсатувни Осиё қитъасида 350 миллиондан зиёд муштарийлар томоша қилган.

Ўзбекистоннинг ижтимоий, сиёсий ҳамда иқтисодий ривожланиши ҳақидаги батафсил маълумотлар мазкур дастурдан ўрин олган. Кўрсатув муаллифлари, жумладан,  минтақадаги қўшни давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича Тошкент томонидан ташланаётган фаол қадамларга алоҳида эътибор қаратишди.  

Кўрсатувда республикамиз иқтисодиётида кузатилаётган ўзгаришларга юқори баҳо берилди.  Япон журналистлари 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор  йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилгани ва ҳозирнинг ўзидаёқ ушбу муҳим дастуриламал ҳужжатнинг ҳаётга татбиқ қилиниши доирасида хўжалик муносабатларини либераллаштириш, юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш, хорижий сармоялар ҳажмларини ошириш юзасидан салмоқли муваффақиятларга эришилаётганини алоҳида қайд этдилар. 

“Сайёҳлик жабҳаси катта рағбатга эга бўлди. Ўзбекистон республикага келадиган хорижлик сайёҳлар оқимини бир неча маротаба кўпайтириш, хорижлик шериклар билан биргаликда қатор йирик лойиҳаларни амалга ошириш, соҳа учун кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришни режалаштирмоқда”, дея таъкидлади “NHK World”.

Анъанага кўра, японлар Ўзбекистонни сайёҳлик ўлкаси сифатида севишади. Телекўрсатув муаллифлари шу ҳақда тўхталар экан, жорий йилнинг баҳор фаслида чартер ҳаво қатнови воситасида япон сайёҳларининг уч маротаба Ўзбекистонга сафари уюштирилгани ва йил охирига қадар яна еттита қатновни амалга ошириш мўлжалланаётганини томошабинларга маълум қилдилар. 

«Жаҳон» АА.

Токио

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган