XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 10 Июль 2017

Грецияда Ўзбекистон тақдимоти

Афина кичик ва ўрта бизнес палатасида Ўзбекистоннинг сармоявий ҳамда сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот маросими бўлиб ўтди. Кичик ва ўрта бизнес жабҳасида фаолият кўрсатаётган Греция компанияларининг вакиллари ушбу тақдимотнинг иштирокчилари бўлдилар.

Учрашувда мамлакатимизда амалга оширилаётган кўламдор ўзгаришлар, сармоя жалб этиш ва бизнес юритиш учун -яратилаётган қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Таъкидланганидек, Ўзбекистонда кўпгина йўналишлар бўйича салмоқли салоҳият, жумладан, бой минерал-хом ашё, малакали кадрларнинг мавжудлиги ҳамда ўлкамизнинг жуғрофий жиҳатдан қулай жойлашгани мамлакатимизнинг изчил ривожланишига ва хорижлик шериклар билан фаол ҳамкорлик қилишига кўмаклашмоқда.   

Афина кичик ва ўрта бизнес палатасининг раиси Павлос Раванис бундай ахборот тадбирлари Греция бизнес-ҳамжамиятининг вакиллари ўртасида катта қизиқиш уйғотишини қайд этар экан, ўз мамлакатида фаолият кўрсатаётган кичик ва ўрта бизнес вакиллари ўзбекистонлик шериклар билан иқтисодий ҳамда сайёҳлик соҳасида амалий алоқаларни ўрнатишдан манфаатдорлигини таъкидлади.

Афина Савдо-саноат палатаси вице-президенти Патроколос Кудунис Ўзбекистон эришган сўнгги иқтисодий кўрсаткичларни юқори баҳолади ва палата икки мамлакат тадбиркорлик субъектлари ўртасида шериклик алоқалари ўрнатилишига кўмак беришга тайёр эканлигини маълум қилди. Унинг айтишича, сут маҳсулотлари, қурилиш материаллари, тўқимачилик ишлаб чиқариши ҳамда қайта тикланадиган энергия манбалари, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва чорвачилик соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишда қатнашиш савдо-иқтисодий ҳамкорликдаги энг истиқболли йўналишлар ҳисобланади. 

Грециянинг “КНИТЕКС” компанияси бош директори Ф. Вликидис ўз чиқишида тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича Марказий Осиё минтақасида етакчи мамлакат бўлмиш Ўзбекистон бу соҳада ҳали тўлиқ ишга солинмаган улкан салоҳиятга эга эканлигини таъкидлади. 

— Ўзбекистонда тўқимачилик саноатини ривожлантиришнинг натижалари юқори баҳога лойиқдир, — деди у. — Мустақиллик йиллари давомида ушбу жабҳага 2,5 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги сармоя жалб қилингани ҳолда, 300 дан зиёд йирик сармоявий лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилди.  Бу тўқимачилик соҳасини ривожлантириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати танлаган йўлнинг жуда тўғри эканлигини тасдиқлайди. 

«Жаҳон» АА.

Афина

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган