XS.UZ
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил ривожлантириш – халқимиз фаровонлигини юксалтиришнинг муҳим омилидир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Халқпарвар сиёсатдан халқимиз мамнун Қонун ва адолат устуворлигини таъминлашнинг муҳим шарти Ҳудудларда тиббий хизмат сифати янада юксалади Тараққиётнинг янги стратегияси Замонавий ёндашув, холислик ва ҳозиржавоблик Гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинди Асрлар қаъридан сабоқ Кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш — давр талаби Ўзбекистон —  хушкайфият инсонлар мамлакати Ҳалокатга элтувчи йўл Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона
  • 15 Июнь 2017

Гиёҳвандлик моддалари оқимига тўсиқ

Брюсселда “Наркотиклардан холи Европа учун жамғарма” нодавлат ташкилоти томонидан ўтказилаётган наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш ва уларнинг олдини олиш бўйича тўртинчи Европа учрашуви доирасида мамлакатимизнинг мазкур йўналишдаги саъй-ҳаракатларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон ўзининг гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича халқаро мажбуриятларига катта аҳамият қаратаётгани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, Афғонистонда гиёҳвандлик моддаларини тайёрлаш ҳамда уларнинг “Шимолий йўлдан” келаётган оқими миқдори камаймаётгани, бу эса минтақавий хавфсизликка салбий таъсир кўрсатаётгани айтиб ўтилди.

Брифингда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан трансмиллий наркогуруҳларни аниқлаш ва уларнинг фаолиятига чек қўйиш, контрабанда йўлларини ёпиш, гиёҳвандлик воситаларини йўқ қилиш ҳамда бу иллатнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган махсус мажмуавий чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Иштирокчилар мамлакатимизда 2016 — 2020 йилларда гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишнинг комплекс чора-тадбирлари дастури доирасида амалга оширилаётган профилактика ишлари билан яқиндан таништирилди. Айни пайтда соғлиқни сақлаш, таълим тизими ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи оммавий ахборот воситалари фаолиятини кучайтириш, аҳолида гиёҳвандлик моддаларига нисбатан салбий муносабатни шакллантириш, белгиланган маъмурий ва жиноий жавобгарлик хусусида тушунтириш беришга катта эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

“Наркотиклардан холи Европа учун жамғарма” нодавлат ташкилоти 2004 йили Стокгольмда (Швеция) ташкил қилинган. У Европа Иттифоқи мамлакатларида гиёҳвандлик моддалари истеъмолининг олдини олиш масалалари бўйича ахборот-тарғибот ишларини фаол олиб боришга йўналтирилган.

«Жаҳон» АА.

Брюссель

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган