XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «The Washington Times»: Ўзбекистондаги диний бағрикенглик бошқа мамлакатлар учун намунадир Сайёр қабуллар самараси Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади «Баркамол авлод — 2017» машъаласи Жиззахга йўл олди Грузия маданияти кунлари Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат дастурининг амалга оширилиши билан таништирди
  • 17 Май 2017

Хитой матбуоти Ўзбекистон Президентининг ташрифини кенг ёритди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи Хитой оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Хитойнинг етакчи «Синьхуа» ахборот агентлиги Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг учрашуви ҳақида батафсил ахборот тарқатди. Журналистлар ушбу учрашув натижалари Ўзбекистон ва Хитой халқларининг туб манфаатлари ва замон талабларига мослигидан, узоқ муддатли ҳамкорликка содиқлигидан далолат эканини таъкидлаган. «CGTN» телеканали олий даражадаги мулоқотлар изчиллиги ўзаро муносабатларнинг янада барқарор ривожланишини таъминлаши баробарида, барча даражадаги алоқалар жадаллашувига хизмат қилаётганига эътибор қаратган. Ахборотда икки давлатнинг узоқ ўтмишга бориб тақаладиган алоқалари бугунги кунда ўзаро ишонч ва дўстлик руҳида ривожланиб бораётгани қайд этилган. 

«China daily» газетасида «Ўзбекистон билан алоқалар ўз самарасини бермоқда» -сарлавҳали мақола эълон қилинган. 

Унда Ўзбекистон ва Хитой халқлари азалдан ўзаро савдо-сотиқ қилгани, бир-бирининг -маданиятини бойитгани қайд этилган.

Бугунги кунда давлатлараро муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилган, ҳамкорлик сиёсат, иқтисодиёт, савдо, саноат, қурилиш, илм-фан, таълим, маданият ва бошқа соҳаларни қамраб олган. 

Мақолада давлатларимиз ўртасида истиқболли лойиҳалар амалга оширилаётгани, хусусан, Ангрен — Поп электрлаштирилган темир йўли ва Қамчиқ туннели қурилиши кўп қиррали ҳамкорликнинг яққол мисоли сифатида таъкидланган. Муаллиф ушбу стратегик объектлар нафақат Ўзбекистон, балки, бутун минтақа, жумладан, Хитой учун ҳам ғоят аҳамиятли эканини қайд этган. 

«Синьцзин бао» газетасида Ўзбекистон — Хитой ўртасидаги муносабатлар турли йўналишларда муваффақият билан ривожланаётгани таъкидланган. Газета Ўзбекистоннинг сармоявий ҳамкорлари рўйхатида Хитой етакчи ўринлардан бирини эгаллаши ва Ўзбекистон иқтисодиётига киритилаётган ХХР капиталининг ҳажми барқарор равишда ўсиб бораётгани ҳақида маълумотлар келтирган. 

А. ЎРОЗОВ,

ЎзА махсус мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган