XS.UZ
Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси
  • 12 Май 2017

Экспорт ва импортда ўсиш

Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг март ойида Германияда экспорт ва импорт бўйича рекорд натижалар қайд этилган.

Бу ҳақда ушбу мамлакат федераль статистика идораси маълумотига таяниб, “Евроньюс” телеканали хабар тарқатди. Февралдаги кўрсаткичлар билан қиёслаганда, учинчи ойда экспорт ҳажми 0,4 фоиз ўсиб, 118 миллиард евродан зиёдни ташкил қилган. Қарийб 93 миллиард еврога тенг импорт амалиётлари бажарилган. Яъни бу борада 2,4 фоиз ортиш кузатилган.

Шундай қилиб, Германия ташқи савдо айланмасида 25,4 миллиард евро миқдоридаги ижобий сальдо таъминланди.

 

Ноутбуклар тақиқланиши мумкин

АҚШ ҳукумати Европадан келадиган самолётларда йўловчиларнинг ноутбуклар олиб юришини тақиқлаш масаласини кўриб чиқмоқда, дейилади “Рейтер” ахборот агентлиги хабарида.

Бундай чеклов мазкур давлатнинг “United Airlines”, “Delta Air” ва “American Airlines” каби бир қанча йирик авиаташувчилари ҳаво лайнерларида жорий этилиши мумкин. Мақсад эҳтимолий таҳдидларнинг олдини олишдир. “Кўҳна қитъа”нинг айнан қайси мамлакатлари авиайўналишларида ноутбуклар ман қилиниши ҳозирча аниқ айтилмаган.

Бундан аввалроқ АҚШга Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларидан учадиган самолётлар бортига электроника маҳсулотлари олиб чиқиш тақиқланган эди.

 

Муқобил энергиядан фойдаланади

2030 йилга бориб Италия иқтисодиётида кўмирдан фойдаланишга тўлиқ барҳам бериш режалаштирилаяпти.

Мазкур давлат иқтисодий ривожланиш вазирининг таъкидлашича, ана шу хом ашё ўрнини муқобил энергия манбалари эгаллайди. Янги электростанциялар, электр инфратузилмалари қурилади. 2025 — 2030 йилларда амалга оширилиши кўзда тутилган режа 3 миллиард евро миқдоридаги сарф-харажатни талаб этади.

Айни пайтда Италияда электр энергиясининг тахминан 20 фоизи кўмир асосида ишлаб чиқарилади.

  

Нархи яна ўзгарди

Жаҳон бозорида нефть нархи кўтарила бошлади.

Жумладан, Нью-Йорк хом ашё биржасида ўтказилган сўнгги савдолар чоғида “WTI” типидаги “қора олтин”нинг бир баррели баҳоси 0,51 фоиз ошиб, 47,57 доллардан -сотилди. Лондондаги “ICE” биржасида эса “Brent” маркали углеводород хом ашёси 50,46 доллардан (нархдаги ўсиш 0,48 фоиз) харид қилинди.

 

Хориж матбуоти хабарлари асосида тайёрланди.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган