Ўсиш кузатилди
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
  • 07 Май 2017

Ўсиш кузатилди

Жорий йилнинг биринчи чорагида евроҳудудга кирувчи давлатлар иқтисодиётида ўсиш кузатилди.

“Евростат” маълумотига кўра, ушбу даврда 19 мамлакат ялпи ички маҳсулоти 2016 йилнинг сўнгги уч ойидагига нисбатан ўртача 0,5 фоиз ошган. Европа Иттифоқига аъзо 28 давлатда эса бу борадаги кўрсаткич 0,4 фоизни ташкил қилди. 

Статистика ташкилоти эришилган натижаларнинг омилларига тўхталиб ўтмаган. Экспертларнинг фикрича, “кўҳна қитъа” иқтисодиётидаги ижобий ҳолат ички истеъмол талабининг ортгани ва бизнесга инвестициялар йўналтирилгани билан боғлиқ.

 

Банкротлик арафасида

Италиянинг “Alitalia” авиакомпанияси раҳбарияти банкротлик жараёнини бошлади.

Компанияни инқироздан олиб чиқиш бўйича тузилган режани ходимларининг қарийб 70 фоизи қўллаб-қувватламаганидан сўнг мутасаддилар ана шундай йўл тутишга мажбур бўлишди. Жамоа аъзолари қайта ташкил этиш ишларига хоҳиш билдирмаганининг боиси бор, албатта. Режага кўра, иш ўринлари ва ойлик маош-

лар миқдори қисқартирилиши лозим эди. Қолаверса, икки миллиард евро ҳажмида инвес-тиция киритилиши ҳам кўзда тутилганди. Энди эса банкротликдан бошқа чора йўқлиги таъкидланмоқда.

 

Иш ўринларини кўпайтирмоқчи

АҚШнинг “Apple” корпорацияси раҳбари Тим Кук мамлакатда иш ўринлари сонини кўпайтиришга ҳисса қўшиш мақсадида жамғарма ташкил этиб, дастлаб унга 1 миллиард доллар миқдорида маблағ йўналтиришини билдирди.

Бу ҳақда “Си-Эн-Би-Си” телеканали хабар тарқатди. Янги меҳнат жойлари технологиялар ишлаб чиқариш соҳасида очилади. Тадбиркорнинг таъкидлашича, бу бошқа тармоқлар ривожига ҳам туртки беради. “Apple” вакиллари лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш бўйича аллақачон ишга киришишган. Масалан, жамғармадан маблағ оладиган компаниялар билан маслаҳатлашувлар ўтказилган. 

“Apple” корпорацияси 1976 йилда тузилган бўлиб, “iPhone” смартфонлари, “MacBook” ноутбуклари, “iMac” компьютерлари, шунингдек, бошқа кўплаб техника воситаларини ишлаб чиқаради.

 

Европадан Осиёга

Хитой футбол клублари миллий чемпионатни кучайтириш мақсадида жаҳонга машҳур ўйинчиларни ўз сафига қўшиб олиш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Ана шундай келишувлардан бири, шубҳасиз, айрим манбаларнинг хабар беришича, Англиянинг “Челси” жамоаси ва “Тяньцзинь Цюаньцзянь” клуби ўртасида амалга оширилди. Унга кўра, ҳужумчи Диего Коста жорий мавсум якунида Хитойга йўл олади. Унинг трансфер нархи 90 миллион еврога баҳоланган. Костанинг янги жамоасидаги йиллик маоши 30 миллион евро этиб белгиланган. Олди-сотди шартномаси шу ой ўрталарида расмийлаш-тирилиши айтилмоқда. Бироқ Хитой клуби бу маълумотни тасдиқлагани йўқ.

Хориж матбуоти хабарлари асосида тайёрланди.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР