XS.UZ
Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Четверг, 23 Октябрь 2014

Жорий йил 23-24 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Чоп этилган бўлим: РАСМИЙ
Четверг, 23 Октябрь 2014 12:24

Банкротликдан — барқарорликка

Шовот туманидаги “Катқалъа текс” масъулияти чекланган жамияти 2009 йилда “Ипотека-банк” тасарруфига ўтгач, инқироздан барқарорлик сари юз тутди. Фаолияти янада кенгайди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Одатда тикувчилик корхоналарида матолардан қолган қийқимлар чиқинди сифатида ташлаб юборилади. Янгиер шаҳридаги “Полимер бинокор” масъулияти чекланган жамиятида ана шу иккиламчи хом ашёни қайта ишлаш йўлга қўйилди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Қумқўрғон туманидаги Какайди алоқа-транспорт коллежи битирувчиси Ойбек Сулаймонов хорижга 4 минг асалари оиласини етказиб бериш бўйича чет эллик ҳамкорлар билан шартнома имзолади.
Айтиш керакки, айни пайтда у раҳбарлик қилаётган “Соф Осиё асали” хусусий корхонасида нафақат болари кўпайтириш, ўзлари тайёрлаган асални  “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” ёрлиғи билан қадоқлаш ҳам йўлга қўйилди.
— Эндиликда 300 граммдан 1 литргача сиғимли бежирим идишларни ўзимизда тайёрлашни ҳам ўзлаштирдик, — дейди ёш тадбиркор. — Бу эса даромадимиз янада ортишига хизмат қилмоқда.


Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Четверг, 23 Октябрь 2014 12:21

Қишлоқда замонавий меҳмонхона

Когон туманидаги Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи яқинида “Буржи Бухоро” деб номланган замонавий меҳмонхона фаолият бошлади.
Бу қишлоқ жойларда қад ростлаган иккинчи сайёҳлик инфратузилмасидир. Бунгача Абдухолиқ ўиждувоний зиёратгоҳи яқинида ҳам “Марварид” деб номланган кўркам меҳмонхона фойдаланишга топширилган эди. Вилоятда туризмни ривожлантиришга қаратилган махсус дастурга мувофиқ, йил якунига қадар Хўжа Азизон ва Хўжа Муҳаммад Бобо Самосий қадамжоларига яқин ҳудудларда ҳам шундай иншоотлар ишга туширилади.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, вилоятда айни пайтда 72 та меҳмонхона мавжуд бўлиб, улар бир кунда 3 минг нафардан зиёд сайёҳга хизмат кўрсата олади.


Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Четверг, 23 Октябрь 2014 12:21

Хасталикдан деярли қутулди

Европада Эбола вирусига чалинган дастлабки шахс — Мадриддаги “Карлос III” клиникаси ҳамшираси Тереза Ромеро деярли соғайди, дейилади “AFP” ахборот агентлиги хабарида.
У хавфли инфекцияни мазкур шифохонага даволаниш учун Африкадан келган бемордан юқтириб олган эди. Ўша бемор 25 сентябрда ҳаётдан кўз юмган. Терезада эса касаллик аломатлари 6 октябрда аниқланган. У бир неча кун жуда оғир аҳволда бўлди. Муолажалардан сўнг ўтказилган текширувлар ҳамширанинг тузала бошлаганини кўрсатди. Шифокорларнинг айтишича, Тереза яна бир марта кўрикдан ўтиши лозим. Агар натижалар ижобий экани қайта тасдиғини топса, бу бемор вирусдан тўлиқ халос бўлганини англатади.

Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Четверг, 23 Октябрь 2014 12:20

Тажрибали мутахассис таклифи

УЕФА президенти Мишель Платини футболда оқ карточка жорий этиш ташаббуси билан чиқди.
Бундан ташқари, у учрашувларда бештагача ўйинчи алмаштиришга рухсат бериш таклифини ҳам илгари сурди. Платини бу каби янги қоидалар ва уларнинг аҳамияти хусусида ўзининг яқинда нашрдан чиққан “Келинг, футбол ҳақида гаплашамиз” номли китобида баён қилган.
Франциялик мутахассис фикрига кўра, сариқ ва қизил карточкалардан ташқари, футболчини маълум муддат, масалан, 10 дақиқага майдондан четлатишни назарда тутувчи оқ карточка ҳам жорий этиш мумкин. УЕФА раҳбари, қолаверса, “миллионлар ўйини”да ҳакамлар ёшига нисбатан мавжуд чекловни бекор қилиб, уларни маҳорати ва жисмоний тайёргарлигига асосланиб тайинлашни тавсия қилган.

Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Четверг, 23 Октябрь 2014 12:12

Қидирув давом этмоқда

Бир неча кун аввал Ҳимолай тоғларидаги Аннапурна чўққиси ҳудудида юз берган қорли бўрон оқибатида бедарак йўқолганларни қидириш ишлари давом этмоқда.
“Евроньюс” телеканали хабарига кўра, мазкур воқеа оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар сони 43 кишига етган. Аммо ушбу рақам яна ўзгариши мумкин. Чунки қарийб 40 нафар одамнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Непалнинг сайёҳлар орасида анча машҳур саналган мазкур ҳудудидан жами 500 нафарга яқин киши эвакуация қилинди. Уларнинг 230 нафари хорижликлардир.

Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Четверг, 23 Октябрь 2014 12:10

Ижобий томонга ўзгариш бор

Португалияда қаттиққўл иқтисодий сиёсат 2015 йилда ҳам давом эттирилади.
Мамлакат ҳукумати томонидан келгуси йил учун тақдим этилган бюджет лойиҳаси шундан далолат бериб турибди, дейилади хорижий ОАВ тарқатган хабарларда. Расмий доира вакилларининг таъкидлашича, Португалия молиявий инқирозни муваффақиятли енгиб ўтди. Аммо таназзул оқибатлари бутунлай бартараф этилди, дейишга ҳали эрта. Шу боис иқтисодиётни ўнглаш учун жорий қилинган чора-тадбирларни давом эттириш мақсадга мувофиқ.
2015 йилда ушбу давлатда бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 2,7 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. Бу Европа Иттифоқи томонидан қўйилган талаб (2,5 фоиз)га деярли яқин.

Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА

янги ва замонавий корхоналар фаолиятида акс этмоқда

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ
Сахифа 1, барчаси 2

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+