XS.UZ
Ўзбекистон халқ артисти Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами қатнашчиларига Атоқли санъаткор хотирасига эҳтиром Пойтахтимизнинг «жанубий дарвозаси» янада қулай, шинам ва кўркам бўлади Академия профессионал кадрлар тайёрлаш маскани бўлмоғи лозим Дори-дармон таъминотида сунъий тақчиллик юзага келмайди Сув келтирган элда азиз Ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиш йўлида Академик Борис Бондаренко Изланиш ва янгича ишлаш самараси аҳоли бандлигини таъминлашда ўз ифодасини топмоқда Жиноятга жазо муқаррар, аммо... Ривожланиш истиқболлари муҳокамаси Ҳамюртимиздан ўтадигани топилмади Нодир асарлар хазинаси «Ягонасан, муқаддас Ватан!» Сиёсий партиялар: Амалий ишлар билан халқ ишончини қозониш мумкин Солиққа оид ўзгаришлар тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилади Ишбилармон хотин-қизлар ташаббуси қўллаб-қувватланмоқда Хорижий инвестор: яратиб берилаётган имкониятлардан мамнунмиз Осуда ва хотиржам ҳаёт «Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она» «Нексия» музейдан жой олди Мурожаатлар адолатли ечим топмоқда Асосий мақсад — одил судловни таъминлаш Ҳавзалар баракаси 40 минг тоннага кўпаяди «Муҳаббат оламининг булбули» Юракдан куйланган қўшиқлар «Замонамиз қаҳрамонлари» Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида «Маҳалла ифтихори» — ҳам рағбат, ҳам шараф Депутат «юқори»дан топшириқ кутмаслиги керак
  • 25 Апрель 2017

Илғор тажриба самараси

Чорвачиликда маҳсулдорликка эришиш кўп жиҳатдан селекция-наслчилик ишларининг нечоғли тўғри йўлга қўйилганига боғлиқ. Шу боис мамлакатимизда жаҳоннинг илғор тажрибаларини қўллаган ҳолда, чорва молларининг маҳаллий зотлари генофондини сақлаш, кўпайтириш ҳамда сермаҳсул зотларини яратишга жиддий эътибор қаратилаяпти. Бунда Ўзбекистон Республикасининг “Наслчилик тўғрисида”ги, “Селекция ютуқлари тўғрисида”ги қонунлари дастуриламал бўлаётир.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Чорвачиликда наслчилик ишлари бўйича бош давлат инспекцияси томонидан барча тоифадаги хўжаликларда шу ҳамда бошқа ҳужжатларнинг изчил ижроси юзасидан давлат назорати олиб борилаётгани туфайли чорвалар наслли моллар билан тўлдирилиши баробарида, сут ва гўшт етиштириш ҳажми тобора ошмоқда. 2016 йилда ҳар бош сигирдан соғиб олинган сут миқдори 2000 йилдагига нисбатан 146 фоиз ўсгани бунинг яққол далилидир. 

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Собир Мавлоновнинг айтишича, охирги 10 йилда Беларусь, Украина, Польша, Австрия, Германия, Голландия каби хорижий давлатлардан 72 минг бошдан зиёд наслли қорамоллар олиб келинди. 

Ҳозирги пайтда биргина қорамолчилик йўналишида фаолият кўрсатаётган 610 та наслчилик хўжалигида парваришланаётган чорва моллари сони 121,5 минг бошдан ортди. Улардан олинаётган  бузоқларнинг 20 фоизи деҳқон ҳамда фермер хўжаликлари, аҳолига етказиб берилаётир. Оммавий ахборот воситалари ходимлари учун уюштирилган медиатур доирасида ташриф буюрилган Қибрай туманидаги “Ўзнаслэлита” масъулияти чекланган жамияти — шулардан бири. 

— Чорвачилик фермамиз 2014 йилда ташкил қилинган бўлиб, ўша йили Австриядан 93 бош симментал, Германиядан 30 бош голштинфриз зотли ғунажин олиб келинган эди, — дейди ушбу жамият раҳбари Фахриддин Эшдавлатов. — Бугунги кунга келиб, қорамоллар сони 326 бошга етди. Шундан 100 дан ортиғи соғин сигирлар бўлиб, ҳар биридан кунига 20 — 30 литр сут соғиб олинаяпти.   

Биз қорамолларнинг симментал зотини кўпайтираётганимиз бежиз эмас. Унинг афзаллиги шундаки, қўш йўналишли. Яъни бир пайтнинг ўзида сутчилик ва гўштчиликни йўлга қўйиш мумкин. Соғин сигирларнинг ҳар биридан мавсум давомида 8-9 минг литрдан ортиқ сут олинса, гўшт йўналишида жаҳон бозорида энг харидоргир бўлган маҳсулот етказиб бериш мумкин. Шунинг учун фаолиятимизни кенгайтириб, соғин сигирларни 400 бошдан оширгач, сут ва гўштни қайта ишлаш заводлари фаолиятини йўлга қўйишни мақсад қилганмиз. 

Бугунги чорвачилик мажмуалари бундан 20 — 25 йил аввалгиларидан тубдан фарқ қилади. Аввало, бу ердаги озодалик, ишга бўлган муносабат кишининг ҳавасини келтиради. Мажмуа ҳудудида мўъжаз иссиқхона, боғ ҳам барпо этилганки, етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотлари бу ерда меҳнат қилаётган 50 дан ортиқ кишининг боғ ва дала неъматларига бўлган эҳтиёжини таъминламоқда. 

Қувонарлиси, бундай илғор хўжаликлар сони йил сайин кўпайиб бораётир. Журналистлар ташриф буюрган тумандаги яна бир наслчилик фермаси — “Ҳалол Барака Нур” масъулияти чекланган жамиятида ҳам  ана шундай манзаранинг гувоҳи бўлдик. 

Бу қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар жойларда ўз самараларини бера бошлаганининг яққол далолатидир.

Саид РАҲМОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+