XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди Мевлут Чавушўғлу: ҳамкорликнинг янги саҳифалари Очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат Фаластин делегациясининг учрашувлари Оила юртдошларимиз учун олий қадрият ҳисобланади Имтиёз ва енгилликлар истиқболли лойиҳаларга йўл очмоқда Фракцияларда долзарб масалалар кўриб чиқилди Инсон хотираси боқий, қадр-қиммати улуғ Дастлабки чорак таҳлили Унутилмас кун қувончи Инновацион ва ижодий ғоялар намойиши Янги маслаҳатчилар ўз фаолиятларини бошлади «Ёш чегарачилар» беллашдилар «Энг намунали оила» республика танлови Қўшиқларга кўчган қалб туғёни 2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари Миллат ифтихори, фахр ва ғурури Ҳудудий саноат ярмаркалари Фаровон ҳаёт завқи Фахрийларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди Олий таълим тизими замонавий ёндашувлар асосида ривожланади Умидбахш мулоқотлар, амалий лойиҳалар Илғор технологиялар, инновацион дастурлар электрон тижорат равнақида муҳим аҳамият касб этмоқда Ижтимоий йўналтирилган профессионал фаолият «Баҳор нафаси» 2017 — 2021 йилларда умумий қиймати 40 миллиард ақш доллари миқдоридаги 649 та инвестиция лойиҳасини назарда Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида Ўзбекистон ва Сингапур Президентлари бир-бирларини қутладилар 2018 — 2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида
  • 20 Апрель 2017

Ўзаро манфаатли алоқалар янада кенгаяди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 31 мартдаги Фармони асосида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ташкил этилиб, унинг зиммасига ягона давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш сингари кўплаб вазифалар юклатилди. Ушбу йўналишда алоҳида давлат органи фаолияти йўлга қўйилиши юртимиз инвестиция салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, инвестициявий муҳитни янада такомиллаштиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Айни пайтда қўмитада давлат органлари ва тадбиркорлик соҳаси вакиллари иштирокида Маслаҳат кенгаши ташкил этилган. Ушбу кенгаш тадбиркорлар фаолиятидаги тўсиқларни аниқлаш ва бартараф этишга кўмаклашади.

Шу билан бирга, халқаро ташкилотлар ҳамда хорижий ҳукуматлар молия институтлари томонидан ажратиладиган кредит ресурслари ва грантлар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, инвестиция форумлари ташкил этиш, тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда тендер таклифларини баҳолаш ҳам қўмитанинг асосий фаолияти сирасига киради. 

Қўмита томонидан бу борадаги ишларга жадал киришилди. Кеча пойтахтимиздаги Халқаро бизнес-марказида иш бошлаган Ўзбекистон — Хитой бизнес-форуми ана шундай саъй-ҳаракатлар самарасидир. Унда икки давлатнинг металлургия, тоғ-кон саноати, энергетика, инфратузилма қурилиши, транспорт, телекоммуникация, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда бошқа соҳаларига масъул вазирлик ва идоралари, компания ҳамда концернлари вакиллари иштирок этмоқда. 

“SinoHYDRO” компанияси — шулардан бири.  У энергетика соҳасида дунёнинг йирик саноат субъектлари орасидан мустаҳкам жой эгалламоқда. Ҳозирги кунда мазкур компания 74 давлатда умумий ҳисобда 40 миллиард АҚШ долларини ташкил этувчи  580 та лойиҳа устида ишламоқда. 

“Sinosteel Corporation” корпорацияси эса металлургия, тоғ-кон саноати, инфратузилма объектлари қурилиши ва энергетика соҳаларига мўлжалланган лойиҳалар тайёрлаш баробарида, йирик саноат объектлари учун асбоб-ускуналар ҳам ишлаб чиқаради. Унинг Хитойда 500 та, жаҳоннинг 40 та давлатида 100 дан ортиқ лойиҳалари мавжуд.

— Мазкур форум биз учун ниҳоятда фойдалидир, — дейди “Sinosteel Engineering&Technology Co.LTD” машинасозлик компанияси вице-президенти Хуа Гуанлин. — Чунки унинг доирасида ҳар бир тармоқнинг ўз тақдимоти ўтказилаяптики, бу   юртингизнинг иқтисодий салоҳияти, сармоявий муҳити ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишимизда қўл келаётир.

Ҳукуматингиз томонидан хорижлик ишбилармонларга қўшимча имтиёзлар берувчи эркин иқтисодий зоналар ташкил этилгани, айниқса, диққатга сазовор. Шу боис ўз олдимизга келгусида мазкур ҳудудлар фаолияти билан яқиндан танишиш ва ҳамкорликни йўлга қўйишни мақсад қилдик.

Бизнес-форум давомида томонлар савдо-сармоявий муносабатларни мустаҳкамлаш, янги инвестициявий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қиладилар.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатилганидан буён икки томонлама муносабатлар тобора кенгаймоқда. Ташқи савдо вазирлиги маълумотларига кўра, 2016 йил якунлари бўйича ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 4,7 миллиард АҚШ долларини, жорий йилнинг биринчи чорагида эса 1,2 миллиард долларни ташкил этгани бунинг яққол тасдиғидир. Бундан ташқари, бугунги кунда юртимизда ушбу мамлакат капитали иштирокида 704 та корхона фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 88 таси тўлиқ хорижий сармоя асосида ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистонда Хитой компанияларининг 73 та вакиллиги ва филиаллари мавжуд.

— Мазкур бизнес-форум икки давлат ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг ёрқин намунасидир, — дейди Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Темур Ишметов. — Бу борадаги алоқалар ривожланиб бораверади. Негаки, форум доирасида иштирокчиларга нафақат юртимиз иқтисодиётидаги ўзгаришлар хусусида маълумотлар тақдим этилади, балки иқтисодий ҳудудлар, йирик саноат корхоналари фаолияти билан бевосита танишиш имконияти яратиб берилади. 

Бизнес-форум 21 апрель куни якунланади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У. Розукулов сўзга чиқди. 

Дилшод УЛУҒМУРОДОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган