XS.UZ
Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси Ватан тақдирига дахлдорлик Кенг имконият ва соғлом рақобат савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилади Тарбия оиладан бошланади Харидоргир маҳсулотлар сири нимада? Бурчга содиқлик қасамёди Ўзбек кураши Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди
  • 14 Апрель 2017

Юртимиз банк тизимидаги имкониятлар

пойтахтимиздаги “Кўргазма савдо маркази” мажмуасида бўлиб ўтган банк хизматлари, ускуналари ва технологиялари — “BankЕxpo — 2017” ўнинчи миллий кўргазмасида кенг намойиш этилди

Бугунги кунда мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳар бир ташкилот ёки муассаса аҳоли орасига чуқур кириб бориб, унинг дарду ташвишидан хабардор бўлишга, қийнаётган мавжуд муаммоларни жойида ҳал қилишга, одамларнинг орзу ҳаваслари билан танишишга интилмоқда. Зеро, бу жорий — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида қўйилган асосий мақсад-вазифадир.

Шу маънода, бу галги кўргазма “Халқни тадбиркор қилиш” шиори остида ўтказилиб, унда кичик тадбиркорлик субъектлари ва оилавий бизнес вакиллари, тадбиркор аёллар, бизнес фаолиятини бошлаш истагида бўлган таълим муассасалари битирувчиларига таклиф этилаётган банк хизматлари юзасидан тўлиқ маълумот ҳамда тавсиялар берилгани айни муддао бўлди. 

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Ўзбекистон банклар ассоциацияси ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида уюштирилди.

Айтиш жоизки, кўргазма Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси доирасидаги энг муҳим тадбирлардан бири ҳисобланади.

Кўргазмадан кўзланган асосий мақсад иштирокчиларни банклар томонидан мижозларни кредитлаш шартлари, механизмлари ва бошқа молиявий хизматлар кўрсатиш тартиблари, замонавий ахборот технологиялари билан яқиндан таништириш, пировардида мижозларнинг банкларга бўлган муносабатини шакллантириш, ишончини мустаҳкамлаш ва кредит ташкилотлари фаолияти самарадорлигини яхшилашдан иборатдир. Унда, шунингдек, нобанк кредит ташкилотлари, етакчи суғурта ва лизинг компаниялари ҳам ўз маҳсулот ва хизматларини тақдим қилишди.  

Бундан ташқари, кичик бизнес субъектлари, хусусан, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда банк тизими билан кенг ҳамкорлик қилиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Хотин-қизлар қўмитаси, Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети, Г. В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, “Ҳунарманд” уюшмаси сингари бир қатор ташкилотлар ҳам фаол қатнашди.

Кўргазма дастури доирасида тижорат банклари, вазирлик ҳамда идоралар,  нуфузли олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари билан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, соҳада берилаётган имтиёз ва преференциялар, тадбиркорликнинг янги турлари юзасидан давра суҳбатлари, семинарлар, тақдимотлар, учрашувлар уюштирилди.

Тижорат банклари кўргазмага ташриф буюрган аҳоли, тадбиркор ва ёшларга кўрсатилаётган хизматлар, янги кредит ва депозит маҳсулотлари, умуман, ўз фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи тақдимот маросимларини ўтказдилар. IT-компаниялари вакиллари томонидан мижозларнинг ҳисобварақларини (мобиль иловалар ва интернет ёрдамида) масофадан туриб бошқариш, банк маркетингининг янги йўналиши — мижозларни интернет орқали жалб этишнинг замонавий усуллари, мижозлар билан ўзаро манфаатли муносабатларни такомиллаштириш услубини жорий этиш мавзуларида семинарлар бўлиб ўтди.

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимиз банклари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка молиявий хизматлар кўрсатиш орқали янги иш ўринларини яратиш, айниқса, таълим муассасалари битирувчиларини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, уларда ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш, бизнес ғояларини молиявий рағбатлантириш, мустақил ҳаётда ўз ўринларини эгаллашларига ҳар томонлама кўмаклашиб келмоқда. Республикамиз тижорат банклари томонидан 2016 декабрь — 2017 йил март ойлари давомида аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида 1 триллион 488 миллиард 880 миллион сўмлик сармоя йўналтирилиб, 218 мингдан зиёд кишининг бандлиги таъминлангани фикримиз тасдиғидир. 

— Бу жараёнда молия муассасамиз ҳам фаол иштирок этмоқда, — дейди “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг Юридик шахсларни кредитлаш департаменти директори Зафар Аҳмедов. — Пировардида тадбиркорликни ихтиёр этган ва тегишли ҳужжатларни тақдим қилган 10 минг 401 нафар фуқарога 71 миллиард сўмликдан зиёд маблағ берилиши натижасида 11 мингдан ортиқ кишининг бандлиги таъминланди. 

Яна бир эътиборга молик жиҳати, мазкур молия муассасасида қуёнчилик соҳасини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилаяптики, бу тажриба амалда ўзини оқламоқда. Ўтган йили банк томонидан ажратилган 10 миллиард 573 миллион сўм миқдоридаги кредитлар эвазига республикамиз бўйича 57 та қуёнчилик агрофирмаси ташкил этилгани, айни пайтга келиб уларда 15 мингдан зиёд зотдор қуёнлар парваришланаётгани фикримиз тасдиғидир.   

Қайд этиш керакки, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар битирувчиларининг банк-молия тизими янгиликларига бўлган қизиқиши тобора ортиб бормоқда. Буни галдаги кўргазмада уларнинг фаоллигидан ҳам англаш мумкин. 

Шу билан бирга, тадбир асносида тижорат банклари томонидан чекка ва аҳоли зич жойлашган туманларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари, ишлаб чиқариш фирмалари, тадбиркор аёллар, деҳқон ҳамда фермер хўжаликлари, ёш тадбиркорларнинг бандликни таъминлашни назарда тутувчи  лойиҳалари бўйича ўтказилган танловлар ғолибларига имтиёзли кредит ажратиш ҳуқуқини берувчи 500 дан ортиқ сертификатлар топширилди.

Республикамизнинг йирик молия муассасаларидан бири — “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки ҳам уй-жойлар қурилиши учун сармоялар ажратиш баробарида, тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг биринчи чорагида аҳолини ишбилармонликка жалб этиш мақсадида 26 минг 729 нафар кишига 195,6 миллиард сўм миқдорида маблағ берилди.

Кўргазма давомида тадбиркорлик субъектлари вакиллари, салоҳиятли мижозлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди, ўзаро фикр ҳамда тажриба алмашишди. 

Дилшод УЛУҒМУРОДОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган