XS.UZ
Асосий мақсадимиз – мамлакатимизни янада тараққий эттириш ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришдир Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ШҲТ: Тинчлик ва ҳамжиҳатлик йўлидаги ҳамкорлик истиқболлари Савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланмоқда Ҳаракатлар стратегияси Барқарор ривожланиш мақсадларига уйғундир Соғлом турмуш тарзи тарғиботи «Юқори маошли ва обрўли ишга киришни хоҳлайман» Юртни мадҳ этган шоир Ғолиблар аниқланди Иқлим ўзгаришларига мослашиш экологик муаммоларнинг салбий оқибатларини юмшатишга хизмат қилади Ўзбек саҳнасида жаҳон классик мусиқасидан намуналар янгради Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди Мевлут Чавушўғлу: ҳамкорликнинг янги саҳифалари Очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат Фаластин делегациясининг учрашувлари Оила юртдошларимиз учун олий қадрият ҳисобланади Имтиёз ва енгилликлар истиқболли лойиҳаларга йўл очмоқда Фракцияларда долзарб масалалар кўриб чиқилди Инсон хотираси боқий, қадр-қиммати улуғ Дастлабки чорак таҳлили Унутилмас кун қувончи Инновацион ва ижодий ғоялар намойиши Янги маслаҳатчилар ўз фаолиятларини бошлади «Ёш чегарачилар» беллашдилар «Энг намунали оила» республика танлови Қўшиқларга кўчган қалб туғёни 2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари Миллат ифтихори, фахр ва ғурури Ҳудудий саноат ярмаркалари
  • 16 Март 2017

Инновация ва замонавий ускуналар

саноат тармоқлари рақобатдошлигини оширишга хизмат қилади

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” мажмуасида “Uzbekistan Industrial Forum — 2017” IX халқаро саноат форуми иш бошлади. У саноатимизнинг транспорт ва -логистика, металлургия ҳамда машинасозлик, тоғ-кон саноати, хавфсизлик тизимлари, кимё ва пластмасса, қадоқлаш сингари етакчи тармоқларига ихтисослаштирилган “UzTechTransExpo”, “UzMetalMashExpo”, “UzMiningExpo”, “UzSecureExpo”, “UzChemPlastExpo”, “InterPackExpo” халқаро кўргазмаларини ўз ичига олган.

Ҳар қайси давлатнинг иқтисодий тараққиёти, унинг жаҳон ҳамжамиятига инте-грациялашувида саноат муҳим аҳамиятга эга. Шу боис юртимизда мазкур соҳани -ривожлантириш, унинг салоҳиятини оширишга иқтисодий сиёсатнинг асосий йўналиш-ларидан бири сифатида жиддий эътибор қаратилмоқда. Натижада кейинги йилларда саноатни модернизация ҳамда диверсификация қилиш жараёни янада жадаллашиб, янги -қувватларни фойдаланишга топшириш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича кўплаб лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилаяпти. Бу эса юқори технологияларга асосланган замонавий тармоқларни ўзлаштириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар тайёрлаш ҳажмини муттасил равишда кўпайтириб бориш имконини бераётир. 2016 йил якунларига кўра, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6,6 фоиз ўсгани бунинг ёрқин далилидир.

Халқаро кўргазмаларнинг очилиш маросимида таъкидланганидек, Ўзбекистонда қулай ишбилармонлик ҳамда инвестиция муҳити яратилгани, хорижий инвесторлар учун қўшимча имтиёзлар берилиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини кафолатловчи мустаҳкам ҳуқуқий базанинг мавжудлиги иқтисодиётимизга бўлган қизиқишни тобора кучайтирмоқда. Буни саноат форуми иштирокчилари сони йил сайин кенгайиб бо-раётгани мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

Дарҳақиқат, халқаро кўргазмаларнинг бу галги бирлашган экспозициясида юртимиз ишлаб чиқарувчилари билан бирга, Беларусь, Буюк Британия, Германия, Туркия, Эрон, Хитой, Россия, Словения, Украина, Чехия, Жанубий Корея каби 10 дан ортиқ мамлакатлардан 60 га яқин компаниялар қатнашмоқда.

Ташкилотчиларнинг айтишича, олтита кўргазманинг бир пайтда ўтказилаётгани бежиз эмас. Бу, энг аввало, саноатнинг бир-бири билан узвий боғлиқ тармоқлари ўртасида кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш, янги шериклар топиш, ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга катта туртки беради.

Саноатга замонавий технологиялар ҳамда ускуналарни жалб этмасдан, хорижнинг илғор тажрибасини ўрганмасдан туриб муваффақиятга эришиб бўлмайди. Халқаро кўргазмалар шу мақсадга хизмат қилиб, юртимиз ва хорижлик мутахассислар учун муҳим бозор механизмига айланмоқда. Чунки намойиш майдонларида энг сўнгги инновацион ишланмалар, замонавий ускуналар, технологиялар тақдим этилаяпти. Масалан, кон-металлургия саноати мутахассислари эътиборига фойдали қазилма бойликларини излаш, қазиб олиш ҳамда бойитиш жараёнида қўл келадиган янги технологик ускуналар ҳавола қилинаётган бўлса, транспорт ва логистика соҳаси вакиллари махсус техникалар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишмоқда. “UzMetalMashExpo — 2017”да кичик дастгоҳлардан тортиб, металлга чуқур ишлов бериш линияларигача кенг ўрин ажратилгани, “UzSecureExpo — 2017” кўргазмасида барча турдаги хавфсизлик тизимлари қамраб олингани эътиборга моликдир.

Айтиш жоизки, “UzChemPlastExpo — 2017” кўргазмаси барқарор ривожланаётган кимё, пластмасса саноатимиз ютуқларининг чинакам кўзгусига айланган. Сабаби, унда кимё, резина ҳамда пластмасса маҳсулотларининг янги турлари, хом ашёни қайта ишлаш технологик линиялари ўрин олган.

Мутахассисларнинг қайд этишича, саноатимизнинг локомотивларидан бирига айланиб бораётган кимё ва пластмасса индустриясининг истиқболи порлоқ. Чунки пластмасса қимматбаҳо металлар, бетон ҳамда ёғоч конструкциялар, шунингдек, пўлат ўрнини босиб, материалларни тежаш, таннархни эса арзонлаштиришда қўл келади. Шу боис ҳам юртимизда мазкур жабҳада кўплаб инвестициявий лойиҳалар амалиётга жорий қилинаяпти. Натижада экспортчи корхоналар сафи тобора кенгаймоқда. Хусусан, 10 йилдан бери самарали фаолият кўрсатиб келаётган “Merit kimyo” корхонаси ана шулар сирасига киради.

— Кўргазмада 200 дан ортиқ кимёвий хом ашё ва тайёр маҳсулотларимизни намойиш этаяпмиз, — дейди корхона вакили Ансор Гунашев. — Қурилиш, озиқ-овқат саноатида кенг қўлланиладиган кимёвий маҳсулотларимизга, айниқса, қизиқиш катта. Юртимиздаги кичик бизнес субъектлари ҳамда чет эллик компанияларга маҳсулот етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бораяпмиз. Ўйлайманки, тадбир давомида бир нечта шартномаларни имзолаймиз.

Ташқи бозорларда саноат маҳсулотларининг жозибадорлиги ортиб, харидоргир бўлиши кўп жиҳатдан қадоқлаш соҳаси ютуқларига боғлиқ. Чунки рақобат кучайган бугунги бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқарилган товарларни бежирим воситаларда, кўркам дизайнда қадоқланган ҳолда тақдим қилиш ўта муҳимдир. Айни шу жиҳат мамлакатимизда янги тармоқ — қадоқлаш саноати вужудга келишига туртки бўлди. Агар истиқлолнинг дастлабки йилларида, асосан, оддий қадоқлаш воситаларидан фойдаланилган бўлса, бугунги кунга келиб, уларнинг тури шунчалик кўпайиб кетдики, буюртмачи талабидан келиб чиқиб, хоҳлаган ранг ва дизайнда, ҳаттоки, 3D форматидаги суратлар билан бойитилган қадоқлаш воситалари тайёрлаб беришнинг имкони мавжуд. “InterPackExpo — 2017”да намойиш этилаётган маҳсулотлар ушбу соҳа истиқболида янги уфқлар очиши, шубҳасиз.

Тегишли вазирлик ҳамда идоралар кўмагида “IEG Uzbekistan” кўргазмалар компанияси томонидан ташкил қилинган саноат форуми доирасида долзарб мавзуларда семинарлар, тақдимотлар ҳам ўтказилади.

Мухтасар айтганда, уч кун давом этадиган халқаро кўргазмалар саноатимиз ютуқларининг чинакам намойиш майдонига айланиб, унинг тармоқларига инвестициялар киритиш, замонавий техника ва технологияларни жалб қилишда имкониятлар эшигини кенг очиши муқаррар.

Саид РАҲМОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Бахтиёр АКРАМОВ ва 

Ҳасан ПАЙДОЕВ 

олган суратлар.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган