Илмий ёндашув —  самарадорлик кафолати
XS.UZ
Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади “Ўзбекенгилсаноат” Корея билан 30 миллион долларлик 7 инвестицион лойиҳа имзоламоқчи Конституциямиз ҳақида қўшиқ куйланди Ўзбекистонда 12 та университет, 28 та мактаб ва лицейда корейс тили фан сифатида ўқитилади Ўзбекистон – Корея: мустаҳкам дўстликка асосланган, стратегик ҳамкорлик (инфографика) Кореянинг “Chung Hospital” шифохонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда тиббий муассаса қурилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик  Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик нималарда ўз ифодасини топган? “Тонг бокиралиги ўлкаси” ҳақида биз билган ва билмаган маълумотлар Олий Мажлис Сенати АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди Мирзиёевнинг Кореяга ташрифини ёритиш учун Сеулда матбуот маркази ташкил этилди Абдулазиз Комилов АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди "ТС-АПТEКА" автоматлашган ахборот тизими яратилди Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари ҳамда Корея қонунчилик тадқиқоти институти ўртасида меморандум имзоланди Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда Ўзбекистон — Германия: савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик ривожланмоқда Депутатликка  номзодлар  рўйхатга олинди «Ўзбекистон фуқаросиман!» Қурилиш материаллари саноати ва манфаатли алоқалар Коммунал соҳа: хизмат сифати яхшиланмоқда Фермерлик ҳаракати: истиқболи амалиёт, муаммо ва ечимлар. Халқ қабулхонаси: ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор Юридик ёрдам кафолатланган Эзгу ғоялар, ёрқин таассуротлар Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда  маҳалла фаолларининг ролини ошириш — давр талаби
  • 16 Март 2017

Илмий ёндашув —  самарадорлик кафолати

Мамлакатимиз қурилиш материаллари саноатида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва тармоқни жадал ривожлантириш, Маҳаллийлаштириш дастури асосида замонавий, қулай ҳамда сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасида кенг кўламли саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Бу эса, ўз навбатида, кўркам тураржойлар, бино ва саноат объектларини барпо этиш ҳамда реконструкция қилишда кенг фойдаланиладиган қурилиш материалларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ҳам тақозо этади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабида ўтказилган республика илмий-амалий конференцияси шу масалага бағишланди. Унда юртимиздаги қатор нуфузли олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, корхона ва ташкилотлар масъул ходимлари, ички ишлар соҳавий хизматлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Анжуманда юртимизда қурилиш материаллари ёнғин хавфсизлигини таъминлаш йўналишида эришилган илмий-амалий натижалар, бу борадаги мавжуд муаммолар олимлар ҳамда мутахассислар иштирокида атрофлича таҳлил этилди. Айни чоғда ишлаб чиқарилаётган қурилиш материаллари хавфсизлиги, бу борадаги илмий тадқиқот жараёнларини жадаллаштириш ва ёнғин хавфсизлиги юқори бўлган навбатдаги қурилиш материалларини яратиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш билан боғлиқ вазифалар кўриб чиқилди.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, тегишли тавсиялар берилди.

Зокир ХУДОЙШУКУРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР