XS.UZ
Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона Кичик бизнес салоҳияти рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда яққол намоён бўлмоқда ЎзХДП қатъий позициясини белгилаб олди Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қамрови янада кенгаяди Ўзбекистонлик ишбилармонлар Швейцарияда Оқибати аянчли иллат Хусусий сектор ривожига сармоялар Молиявий саводхонлик нима? Яхши ниятлар, эзгу амаллар Фарҳодбек — жаҳон чемпиони Спортда мухлисларни қувонтирадиган натижалар бўлади Олдини олган афзал Ипак саноатининг довруғи қачон тикланади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат
  • 04 Март 2017

Сармоявий ҳамкорлик ривожланмоқда

Тошкент шаҳрида Осиё тараққиёт банки президенти Такехико Накаонинг мамлакатимизга ташрифи доирасида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилди. 

Ўзбекистон Республикаси билан Осиё тараққиёт банки ўртасида мустаҳкам ва ишончли ҳамкорлик қарор топган. Давлатимиз мазкур молия муассасасининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлганидан буён ўтган 22 йил мобайнида ушбу банк иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, тузилмавий ўзгаришларни амалга оширишга катта ҳисса қўшиб келмоқда. Бугунги кунга қадар 

6 миллиард АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги сармоялар муваффақиятли ўзлаштирилгани бунинг яққол далилидир. Натижада ҳамкорликда ҳудудий алоқалар, -савдо ва транзитни ривожлантириш имконини берадиган автомобиль ҳамда темир йўл инфратузилмасини модернизация қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ жойларда замонавий уй-жойлар қуриш, энергетика секторини институционал тараққий топтириш, замонавий таълим ҳамда соғлиқни сақлаш -тизимларини такомиллаштиришга қаратилган кўплаб стратегик муҳим инвестициявий лойиҳа ва дастурлар амалга оширилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида бундан буён ҳам узоқ-яқиндаги барча хорижий мамлакатлар, жаҳон ҳамжамияти билан самарали ҳамкорлигимизни давом эттиришимиз, бу борада очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат олиб бориш тамойилига содиқ қолишимизни таъкидлаб, жумладан, “Биз Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Халқаро валюта жамғармаси, бошқа халқаро молия ва иқтисодий ташкилотлар билан амалий ҳамкорликни янада ривожлантирамиз”, дея таъкидлаган эди. 

ОТБ президенти Такехико Накаонинг юртимизга бу галги ташрифи давомида умумий қиймати 573 миллион долларлик тўртта лойиҳа бўйича келишувга эришилгани мамлакатимизнинг етакчи халқаро молиявий шериги бўлган ушбу банк ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари тобора мустаҳкамланиб бораётганини кўрсатади. 

Анжуманда жаноб Т. Накао жаҳон иқтисодиётида кузатилаётган мураккаб вазиятларга қарамасдан, Ўзбекистонда жадал ривожланиш суръатлари сақланиб тургани, келгусида ҳам макроиқтисодий барқарорлик таъминланиши кутилаётганини, ОТБ ижти-моий-иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни бундан кейин ҳам изчил давом эттиришга тайёр эканлигини алоҳида таъкидлади.     

Тақдим этилаётган кредитлар энергетика, транспорт, кичик бизнес, қишлоқ хўжалиги, қурилиш каби иқтисодиётимизнинг етакчи соҳаларини тараққий топтириш, шунингдек, коммунал соҳани сифат жиҳатидан ривожлантиришга йўналтирилади. Жумладан, 100 миллион АҚШ доллари қишлоқ жойларда тадбиркорлик ҳаракатини кенгроқ ёйиш, ишбилармон хотин-қизлар фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадларига сарфланади. 

Бундан ташқари, ОТБ томонидан юртимизга 2017 — 2019 йилларда 2,6 миллиард АҚШ долларилик сармоя киритиш режалаштирилаяпти. Ушбу маблағ Ўзбекистон -Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб -берилган устувор йўналишларга ҳамоҳанг иқтисодиётимизнинг муҳим соҳа ва -тармоқларига йўналтирилиши кутилаётгани эътиборга моликдир. 

ОТБ президенти журналистларнинг саволларига атрофлича жавоб берар экан, мамлакатимизда иқтисодиётни диверсификациялаш, ишлаб чиқаришни модерниза-циялаш, тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар Ўзбекистон тараққиётини жадаллаштиришга хизмат қилишини қайд этди.

Саид РАҲМОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган