XS.UZ
Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона Кичик бизнес салоҳияти рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда яққол намоён бўлмоқда ЎзХДП қатъий позициясини белгилаб олди Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қамрови янада кенгаяди Ўзбекистонлик ишбилармонлар Швейцарияда Оқибати аянчли иллат Хусусий сектор ривожига сармоялар Молиявий саводхонлик нима? Яхши ниятлар, эзгу амаллар Фарҳодбек — жаҳон чемпиони Спортда мухлисларни қувонтирадиган натижалар бўлади Олдини олган афзал Ипак саноатининг довруғи қачон тикланади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат
  • 02 Март 2017

Қурилиш индустриясида инновацион технологиялар

Кеча “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида “Қурилиш — UzBuild Tashkent — 2017” халқаро кўргазмаси очилди.

Эътиборлиси, мамлакатимиз қурилиш индустриясининг мазкур йирик форуми доирасида соҳа учун бевосита боғлиқ бўлган яна иккита — “Иситиш, ҳавони тозалаш, сунъий иқлим ҳосил қилиш, сув таъминоти, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш технологиялари, сунъий ҳовузлар ва қайта тикланувчи энергия — Aquatherm Tashkent — 2017” ҳамда “Мебель ва интерьер — MebelExpo Uzbekistan — 2017” халқаро кўргазмалари иш бошлади. 

Бугунги кунда қурилиш жаҳон иқтисодиётининг жадал суръатларда ривожланаётган соҳаларидан бирига айланмоқда. Бино ва иншоотларни лойиҳалаштиришда ноанъанавий меъморий ечимлар қўлланилиб, бунёдкорликка бўлган ёндашув ҳам тубдан ўзгараяпти.

Бу, ўз навбатида, амалиётга инновацион технологияларни изчил татбиқ этиш, замон талабларига жавоб берадиган материаллар ишлаб чиқаришни тақозо қилаётир. Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда ушбу тамойиллар ўз ифодасини топаётгани қувонарлидир. 

Дарҳақиқат, ҳар йили кўплаб замонавий иншоотлар, шинам тураржойлар, йирик саноат объектлари, кенг ва равон йўллар, муҳташам таълим муассасалари қурилаётгани туфайли шаҳару қишлоқларимиз тобора кўркам қиёфа касб этиб бораётир. Биргина 2016 йилда қурилиш-пудрат ишлари ҳажми 12,5 фоиз ўсгани бунга асос бўла олади. Шубҳасиз, бу соҳа равнақига қаратилаётган жиддий эътибор, қурилиш материаллари тайёрлаш ҳажмини кўпайтириш ҳамда уларнинг рақобатдошлигини таъминлаш мақсадида кўрилаётган изчил чора-тадбирлар самарасидир. 

Халқаро кўргазмаларнинг очилиш маросимида таъкидланганидек, иқтисодиётимизга жалб этилаётган инвестицияларнинг асосий қисми, биринчи навбатда, замонавий саноат корхоналари, йирик ишлаб чиқариш объектлари, кўркам тураржойлар барпо қилиш билан боғлиқ лойиҳалар ижросига йўналтирилгани қурилиш индустрияси истиқболига кенг йўл очмоқда. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар жорий йилда жадал давом эттирилиб, янги босқичга кўтарилаётгани, айниқса, қувонарлидир. 

Мамлакатимиз қурилиш салоҳияти ютуқларининг чинакам намойишига айланган мазкур нуфузли тадбирлар соҳага илғор технологияларни жалб қилиш, янги ҳамкорлар топиш, чет эллик мутахассислар иштирокида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олиш учун қулай имконият яратиб бераётир. Буни Бутунжаҳон кўргазма саноати уюшмаси (UFI) томонидан ўтказилган мустақил тадқиқот натижалари ҳам яққол тасдиқлайди. 

Гап шундаки, 2009 йилдан буён кўргазма кўлами кенгайиб, у ўтказилаётган мамлакатлар иқтисодиёти ривожига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Иштирокчилар сони, тақдим этилаётган маҳсулотлар тури эса тобора кўпайиб бораяпти. “WorldBuild Tashkent” янги бренди остида уюштирилган бу галги кўргазмаларнинг бирлашган экспозициясида юртимиз ишлаб чиқарувчилари билан бирга, Австрия, Бельгия, Германия, Дания, Ҳиндистон, Эрон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари, Польша, Россия, АҚШ, Туркия, Украина, Финляндия, Чехия, Жанубий Корея ва Япония сингари дунёнинг 20 мамлакатидан 200 дан ортиқ компаниялар қатнашаётгани бунинг яққол тасдиғидир.

— Ўзбекистон иқтисодиёти, унинг барқарор ривожланиб бораётгани ҳақида кўп эшитганман, — дейди Германиянинг “Lasco” компанияси вакили Павел Беннер. — Юртингизга келгач, ўзим ҳам бунга яқиндан гувоҳ бўлдим. Айниқса, Тошкент шаҳрида олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, соҳа корхоналари давлатингиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани эътиборимни тортди. 

Шу билан бирга, ишлаб чиқаришга замонавий технологик линиялар жалб қилиниб, модернизациялаштирилаётган экан. Инженер-муҳандис сифатида айтишим мумкинки, бу жабҳада қўлга киритилаётган ютуқларнинг бош омилидир. Кўргазмада биз деворбоп материалларни пресслаш ҳамда металлга чуқур ишлов бериш ускуналаримизни тақдим -этаяпмиз. Улар иш унумдорлиги юқорилиги, ресурс тежамкорлиги билан кўпчиликка -манзур бўлмоқда. 

Ташкилотчиларнинг мамнуният билан айтишларича, кўргазма мунтазам равишда такомиллаштириб борилаяпти. Масалан, бу йил қурилиш материаллари ва ускуналари, пардозлаш жиҳозлари ҳамда воситалари, дераза ва эшиклар, ёритиш жиҳозлари, архитектура ҳамда дизайн материаллари намойишига ихтисослаштирилган бўлимлар ёнига “Кўчмас мулк” бўлими ҳам қўшилди. Шунингдек, “BuildTech”, яъни қурилиш ва йўл-коммунал техникаси бўлими ҳам кенгайиб, бу ерда энг сўнгги русумдаги махсус техникалар тақдим этилаяпти. Мазкур янгиланишлар намойиш майдонлари кенгайиши, турдош тармоқлар ривожида қўшимча имкониятлар эшигини очмоқда. Бунга иситиш ҳамда ҳавони алмаштириш тизимлари, сунъий иқлим ҳосил қилиш, сув таъминоти, сантехника ва ҳовуз жиҳозлари ишлаб чиқариш тармоғидаги ўзгаришлар яққол мисол бўла олади. 

Чиндан ҳам, қурилиш индустриясининг ажралмас қисми бўлган бу соҳа кейинги йилларда тобора тараққий топиб бормоқда. Буни намойиш этилаётган маҳсулотларнинг ранг-баранглиги, уларнинг сифат кўрсаткичлари юқорилиги ҳам тасдиқлайди. 

—  Халқаро кўргазмада мунтазам қатнашиб шунга амин бўлдимки, мамлакатингизда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга давлат миқёсида катта эътибор қаратилаяпти, — дейди Хитойнинг “Tulan” компанияси вакили Чжан Цизнь Лоу. — Бунинг самарасига кўргазмадан жой олган маҳсулотлар мисолида гувоҳ бўлиш мумкин. Хусусан, бино ва -иншоотларни совитиш, иситиш, ҳавони алмаштириш тизимлари, уларни ўрнатиш учун зарур бўладиган қувур ҳамда бошқа маҳсулотларнинг аксарияти шу ерда тайёрланган. Биз ички бозор талабини ўрганган ҳолда, замонавий машина ва ускуналарни олиб келганмиз. Улар ёрдамида пластик хом ашё асосида барча турдаги маҳсулотларни тайёрлаш мумкин. 

Таъкидлаш керакки, “Мебель ва интерьер — MebelExpo Uzbekistan — 2017” халқаро кўргазмаси бурчаклари ҳам одамлар билан гавжум. Бу ерда намойиш этилаётган турфа хилдаги офис, уй, ётоқхона, ошхона мебеллари, жиҳозлаш ҳамда дизайн ашёлари, иккиламчи хом ашёлар, энг сара ускуна ва дастгоҳлар билан яқиндан танишган киши республикамизда саноатнинг ушбу тармоғи ҳам жадал ривожланаётганига ишонч ҳосил қилади. Илгари ички эҳтиёжнинг асосий қисми импорт ҳисобига таъминланган бўлса, эндиликда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар рақобатдош маҳсулотлари билан пешқадамликни қўлга олишган. Бунда, айниқса, кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектларининг улуши салмоқли эканлиги эътиборга моликдир. Улар томонидан таклиф қилинаётган мебель жиҳозлари кўргазмага ташриф буюрган Австрия, Беларусь Республикаси, Германия, Ҳиндистон, Индонезия, Италия, Хитой, Польша, Россия, Туркия, Финляндия, Чехия, Швейцария, Швеция, Япония каби давлатлар мебелсозларининг маҳсулотлари билан рақобатлаша олаётгани бунинг исботи эмасми?! 

— Ўзбекистон Австриянинг энг муҳим савдо-иқтисодий ҳамкорларидан биридир, — дейди “Felder Group” компанияси (Австрия) савдо директори Стефан Турнер. — Кейинги йилларда тенг манфаатли алоқаларимиз мебелсозлик соҳасида ҳам ривожланиб бораяпти. Бу жараёнда фаол иштирок этиш мақсадида биз ҳам энг замонавий ускуна ва дастгоҳларни таклиф қилаяпмиз. Мазкур соҳада 

60 йиллик тажрибага эга компаниямизда 150 га яқин турдаги мебелсозлик ускуналари ишлаб чиқарилади. Улар орасида нафақат йирик корхоналар, балки кичик бизнес субъект-ларига мўлжалланган ихчам дастгоҳлар ҳам талайгина. Юртингизда кичик бизнес ривожига қаратилаётган эътиборни ҳисобга олган ҳолда, нисбатан кичикроқ инновацион машиналарни олиб келганмиз. Қувонарлиси, кўргазманинг биринчи кунидаёқ иккита шартнома имзолашга эришдик. 

Иштирокчилар билан суҳбатлашар эканмиз, улар учала йирик тадбирнинг бир пайтда ўтказилиши ҳар томонлама фойдали бўлганини таъкидлашмоқда. Нега деганда, бу ишлаб чиқарувчилар учун тармоқлараро кооперацияни ривожлантиришга хизмат қилса, қатнашчиларга бир пайтнинг ўзида хонадон ва офис жиҳозлари учун ўзаро келишувларга эришиш, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имконини беради. 

“ITE Uzbekistan” компанияси томонидан тегишли вазирлик ҳамда идоралар билан ҳамкорликда ташкил қилинган мазкур халқаро кўргазмалар кундалиги турли тадбир ва тақдимотларга ўта бой. Жумладан, “Ўзбекистон Республикасида арзон уй-жойлар ҳамда йўллар қуришда замонавий технологияларни қўллаш имкониятлари” мавзуида семинар, “Архитектура ва қурилиш жабҳасидаги замонавий йўналишлар” масаласига бағишланган давра суҳбати, шунингдек, маҳорат дарслари, маҳсулот ҳамда хизматлар тақдимотларини ўтказиш кўзда тутилган.

Халқаро кўргазмалар 3 март куни ниҳоясига етади. 

Саид РАҲМОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири. 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган