XS.UZ
Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» Мобиль алоқа антенналари соғлиққа зарарлими? Маҳаллада кичик саноат ҳудуди Мақсад бир, ғоя бир, Ватан ягона Ота-она меҳри яна қайда бор? Мусаффо осмон узра ишончли парвоз Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
  • 02 Март 2017

Саноатда салмоқли ўсиш

Бугунги кунда Бухоро вилоятидаги маҳаллий корхоналар томонидан 40 турга яқин янги саноат маҳсулотларини тайёрлаш йўлга қўйилган. Бир марталик шприц, кир ювиш кукуни, турли хилдаги ювиш воситалари, сунъий чим, деворбоп сопол плиталар, синтетик толалар, турли ўлчамдаги темир-бетон мосламалари, парфюмерия ашёлари ва гигиеник воситалар, шампунь, мармар кошин ана шулар жумласидандир.

Яқинда улар қаторига яна бир янги турдаги маҳсулот — тобланган шиша ҳам қўшилди. “Buxoro Shams savdo” масъулияти чекланган жамияти тадбиркорлари мазкур лойиҳа рўёби учун банк томонидан ажратилган 2 миллиард сўмлик кредит маблағи ҳамда ўзларининг икки юз миллион сўм миқдоридаги сармояларидан оқилона фойдаландилар. Хориждан илғор технологик линия харид қилинди.

— Биз шу пайтга қадар улгуржи савдо соҳасида фаолият кўрсатардик, — дейди лойиҳа ташаббускори Фурқат Ҳабибов. — Муайян тажрибага эга бўлгач, бевосита ишлаб чиқариш билан ҳам шуғулланишга киришдик. Хом шишани тоблаш орқали ундан қурилишбоп маҳсулотлар тайёрлаяпмиз. 

Корхонада иш жараёни компьютерлаштирилган. Шишани пишириш, тоблаш, унга сайқал бериш каби мураккаб юмушлар “ақлли машиналар” воситасида бажарилаяпти.

— Хорижлик мутахассислар кўмагида технологик линияни ишлатиш сирларини ўрганиб олдик, — дейди оператор Завқиддин Ширинов. — Мен бошқариб турган мана бу ускуна хом шишани махсус печда 700 даражадан 1000 даражагача қиздириб, пишириб беради. Уни совитиш ҳам шу ерда бажарилади. Ускуна 4 миллиметрдан 1,9 сантиметр қалинликкача бўлган шишаларни қайта ишлашга мўлжалланган. Шу жараёнда ойнани яримайлана шаклга келтириш имкони ҳам бор. Бизга трактор ва шунга ўхшаш техника воситалари олд ойналарини тайёрлаб бериш борасида ҳам буюртмалар тушаяпти.

Бухоро шаҳридаги мазкур корхонада ҳозир ойига минг квадрат метр  тобланган шиша тайёрланмоқда. Агар юртимизда шаҳарсозлик ривожланаётгани, замонавий уй-жойлар, маданий-маиший объектлар қад ростлаётганини ҳисобга олсак, бу турдаги қурилишбоп -маҳсулотнинг бозори янада чаққон бўлиши шубҳасиз.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган