XS.UZ
Халқимизнинг розилиги – барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаидир 2017 — 2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолати кучайтирилмоқда Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон ва Польша Президентлари бир-бирларини қутладилар Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг амалий ифодаси Замонавий кўприклар халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади Ёш мутахассисларга муносиб иш жойлари Кооперацион алоқалар кенгаймоқда Ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг юксак самаралари Дипломатлар шахматда беллашди Ишлаб чиқариш кластери инновацион иқтисодиётга ўтишнинг муҳим босқичидир Мавқеини мустаҳкамламоқда Сердаромад ва истиқболли соҳа Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида Автомобилни бошқармаслик учун имтиёз Япония киноси кунлари бошланди Қизилқумлик ёшларга туҳфа Келажак учун муҳим қўлланма Инсон ҳуқуқ ва манфаатлари кафолати профилактика инспекторлари фаолиятининг асосий мезонидир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўққизинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Савдо-иқтисодий алоқалар янада кенгаяди Президентимизнинг халқ қабулхоналари Фуқаролик жамияти институтлари ва ҳамкорлик Янги интерактив хизматлар Балиқчиликда вьетнам тажрибаси “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади. “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади.
  • 16 Февраль 2017

Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш

иқтисодиётнинг барқарор ривожида муҳим ўрин тутади

Президентимиз Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини ошириш билан боғлиқ масалалар ҳам ўз ифодасини топган.

Шунга кўра, мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича лойиҳаларни рўёбга чиқариш, фермер хўжаликлари иқтисодий салоҳияти ҳамда молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратиш каби аниқ чора-тадбирларни ҳаётга татбиқ этиш назарда тутилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан ташкил этилган семинарда атрофлича сўз юритилди. Деҳқончиликнинг янги тизимларини жорий этиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасини такомиллаштириш масалаларини ҳал қилишда аҳоли билан мулоқотнинг аҳамияти мавзуида ўтказилган тадбирда Қишлоқ ва сув хўжалиги, Адлия, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликлари, Бош прокуратура, Марказий банк, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар мутасаддилари, фермерлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

 Дарҳақиқат, халқимиз дастурхони файзу баракаси, бозорларимиздаги маъмурчилик замирида, аввало, омилкор деҳқонларимизнинг фидокорона меҳнати маҳсули мужассам. Чуқурроқ олиб қарасак, барча соҳа қаторида қишлоқ хўжалигининг тегишли қонунчилик базаси яратилгани ва шу асосда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, қишлоқ мулкдорлари манфаатларини ҳар томонлама таъминлаш, барака манбаи бўлган ернинг ҳар қаричидан унумли фойдаланиш, уруғни ерга қадаб, мўл ҳосил олишдан то уни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ҳолига келтиришгача бўлган узвий жараёнга инновацион технологияларни жорий этиш саъй-ҳаракатлари ўз самарасини бермоқда. 

Хусусан, ўтган йили кўп тармоқли фермер хўжаликларини кенгайтириш мақсадида 21 мингта лойиҳа амалиётга йўналтирилди. 991 гектар ерда интенсив технология асосида, 4 минг 179 гектар майдонда анъанавий усулда боғлар барпо этилди, 5 минг 806 гектар янги токзорлар ташкил қилинди, 372 гектар ерда эса иссиқхона хўжаликлари йўлга қўйилди. 

Иштирокчилар эришилаётган натижаларни қайд этган ҳолда, соҳадаги долзарб вазифаларга урғу бердилар. ўўза ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириб, экин майдонларини янада мақбуллаштириш, бўшаб қолган ерларга картошка, сабзавот, мойли экинларни, янги интенсив боғ ҳамда токзорларни жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштираётган, қайта тайёрлаш, сақлаш, сотиш ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланаётган кўп тармоқли фермер хўжаликлари учун қулай шарт-шароит яратиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш шулар жумласидандир.

Қолаверса, шаҳарларда ва туман марказларида яшовчи аҳолининг эҳтиёжларини, халқ хоҳиш-истагини ўрганган ҳолда, деҳқончиликнинг янги тизимларини жорий этиш, логистика марказлари, замонавий кушхоналар ҳамда музлаткич камералари қуриш, озиқ-овқат хавфсизлигини барқарор таъминлаш муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари, давлат идоралари раҳбар ва мансабдор шахслари  фермер ҳамда деҳқонлар билан очиқ амалий мулоқотларни кенгайтириш, уларни ўйлантираётган муаммоларни ечишда ҳар томонлама кўмаклашиш айни зарурат ҳисобланади.

Семинар иштирокчилари кўрилган масалалар юзасидан таклиф ва тавсияларини билдирди.

* * *

Шу куннинг ўзида Олий Мажлис Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг “Ветеринария тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини рўёбга чиқаришга қаратилган қонуности ҳужжатлари қабул қилиниши устидан ўтказилган мониторинг натижалари муҳокамасига бағишланган мажлиси ҳам бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, мониторинг натижаларига кўра, “Ветеринария тўғрисида”ги Қонуннинг тўртта ҳаволаки нормаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармасининг тегишли ҳужжатлари қабул қилинган. Ҳайвонларнинг ҳамда одамнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган ҳайвонлар касалликлари рўйхатини, шунингдек, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қонун ҳужжатлари бунга мисолдир.

Йиғилишда давлат ветеринария хизмати назорати остида бўлган юкларни экспорт қилиш, импорт қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўтказиш учун рухсатномалар бериш тартибини, маҳаллий ҳамда импорт қилинадиган ветеринария дори воситаларига ва озуқабоп қўшимчаларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларини бериш тартибини тасдиқлаш билан боғлиқ қонуности ҳужжатлари ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги бошқа рухсат берувчи қонуности ҳужжатлари бугунги кунга қадар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилмагани айтиб ўтилди.

Мажлис якунлари бўйича қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Фарида МАҲКАМОВА,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган