XS.UZ
“Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Тошкентда ШҲТга аъзо давлатларнинг Адлия вазирлари ҳамда Олий суд раислари мажлиси ўтказилади Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири «Тошкент – Андижон – Ўш – Иркештом – Қошғар» йўналиши бўйича автомобиль қатновининг қачондан бошланиши маълум ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди UZ домени Осиё-Тинч океани минтақасида юқори даражали миллий доменлар ассоциацияси аъзосига айланди Самарқанддаги Бибихоним масжидига илғор инновацион технологияларга асосланган мониторинг тизими ўрнатилади Ўзбекистон Ҳиндистоннинг уран заҳирасини яратишда асосий ҳамкори бўлади Ўзбекистон Эронга 25,5 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотлари етказиб беради Жавоҳир Синдаров ФИДЕ унвонига сазовор бўлди Жорий йилнинг ўтган даврида шифокорлар учун 658 та хизмат уйи ташкил этилди Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар аҳолининг ҳаётдан розилиги, эл-юртимиз тараққиётига хизмат қилсин «Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида» мавзуидаги халқаро конференция иштирокчиларига Тинчлик ва халқлараро дўстликни мустаҳкамлаш йўлида МДҲ: Кўп қиррали ҳамкорликнинг муҳим механизми Таълим олиш ҳуқуқи ва ота-она мажбуриятлари Иқтисодий ва инвестициявий имкониятлар тақдимоти Инсон қадр-қиммати улуғланган юрт Мурожаатлар — сенаторлар назоратида Сифат — жаҳон бозоридаги бош мезон
  • 10 Январь 2017

Якун ва режалар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва илм-фан, ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплексининг 2016 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йил иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор вазифаларига -бағишланган мажлисида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш борасида комплекс таркибига кирувчи вазирлик ва идораларда амалга оширилган ишлар -натижалари ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.
2016 йилда комплекс бўйича жами 6,28 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, аҳолига 4,49 триллион сўмлик хизматлар кўрсатилди. 2015 йилга нисбатан ўсиш суръати мос равишда 124,2 фоиз ва 129,7 фоизни ташкил этди.
Инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар бўйича 247,3 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ўзлаштирилди ёки режага нисбатан 115,5 фоизга, экспорт прогнози кўрсаткичлари ҳам ортиғи билан бажарилишига эришилди.
Мажлисда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни кескин кенгайтириш, уларни мактаб таълимига тайёрлаш сифатини янада ошириш, замонавий таълим дастурларини жорий этиш асосида мактабларда таълим жараёнини такомиллаштириш ва ёшларда китобхонлик маданиятини шакллантириш ва ўстиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Комплекс йиғилишида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш, таълим муассасаларини замонавий дарсликлар ва ўқув қўлланмалари билан таъминлаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш, уларнинг корхона ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш учун салоҳиятли иш берувчиларни жалб этган ҳолда ихтисослашган бўш иш ўринлари ярмаркаларини ўтказиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Шу билан бир қаторда, ўқитишнинг замонавий усулларини, янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини жорий этиш, етакчи хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш ҳамда олий таълим муассасаларининг ўқув ва илмий-тад-қиқот лабораторияларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш асосида таълим жараёнининг сифатини тубдан ошириш, мамлакатимизда илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштириш тизимидаги муаммолар ва уларни бартараф қилиш бўйича устувор вазифалар атрофлича муҳокама этилди.
Йиғилишда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда келажакдаги режалар, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, “Электрон ҳукумат” тизими доирасида ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, келгусида бажарилиши лозим бўлган долзарб вазифалар батафсил кўриб чиқилди.
Мажлисда Президентимиз Шавкат Мирзиёев маърузаларида белгилаб берилган вазифаларни тизимли равишда бажариш, комплекс таркибига кирувчи вазирлик ва идораларда 2017 йилнинг биринчи чорагида белгиланган режалар ижросини тўла таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.


ЎзА.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+