XS.UZ
Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом авлод — давлат ва жамият таянчи Аҳоли билан мулоқот ва амалий тажриба «Профилактика куни» тадбирлари бошланди Қулай инвестиция муҳити иқтисодиётимиз юксалишига хизмат қилмоқда «Олтин қалам»: Ижодий изланиш ва рағбат Тадбиркорларга янги имтиёз ва имкониятлар Журналистика соҳасида «Олтин қалам» XII Миллий мукофоти Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ободлик ва фаровонлик кўзгуси Омбудсман 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотни депутатларга тақдим этди Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг муҳим босқичи Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тараннуми Мурожаатларга оид амалий қўлланма Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Президенти Россия Ҳукумати раисининг ўринбосарини қабул қилди Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Устувор вазифалар белгилаб олинди Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш Таълим-тарбия соҳасига янгича ёндашув — барқарор тараққиёт гарови Алломалар меросига юксак эҳтиром Ижодий ҳамкорлик ва  маданий учрашувлар Яхши сўз, хайрли ташаббус Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Улуғ шоирга эҳтиром Боқий қадриятлар эъзози «Бундай юксак ишончни, албатта, оқлаймиз!» Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш — давр талаби
  • 09 Январь 2017

Истиқболли инвестициявий лойиҳалар самараси

Мамлакатимиз саноатини, хусусан, йирик ишлаб чиқариш корхоналарини модернизациялаш, бунинг учун жалб этилаётган инвестициялардан самарали фойдаланиш иқтисодиётимиз ривожида катта аҳамият касб этмоқда.

Бунга Оролбўйида амалга оширилаётган ишлар яққол мисол бўла олади.

Айтиш жоизки, Биринчи Президентимизнинг 2015 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги инвестиция дастури тўғрисида”ги қарори асосида Қорақалпоғистон Республикасида 3 триллион 348 миллиард сўмликдан зиёд инвестиция ўзлаштирилиши белгиланган бўлса, бугунгача ушбу кўрсаткич 3 триллион сўмликни ташкил этди.

Хусусан, Қораўзак туманида барпо этилаётган лойиҳа қиймати 8 миллион АҚШ долларилик “Қорақалпоқ цемент” масъулияти чекланган жамияти фаолияти йўлга қўйилса, йилига 200 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти юзага келади.

Устюртдаги Сурғил кони негизида ташкил этилган, йилига 400 минг тонна полиэтилен, 100 минг тонна полипропилен ва 100 минг тоннадан кўпроқ пиролиз дистилляти ишлаб чиқариш қувватига эга масъулияти чекланган жамият шаклидаги “UZ-KOR GAS CHEMICAL” қўшма корхонасида ўтган йилнинг тўққиз ойида 1205,8 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланиб, 263,4 миллион АҚШ долларилик 318,1 минг тонна полимерлар экспортга жўнатилди.

Айни пайтда корхонада 1200 нафардан зиёд ишчи-ходимлар, жумладан, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари меҳнат қилмоқда.

Мамлакатимиз иқтисодиётида ўз ўрнига эга бўлган Қўнғирот сода заводида эса 109,5 миллион АҚШ долларилик лойиҳа рўёбга чиқарилгач, йилига қўшимча 100 минг тонна кальцийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқариш ўзлаштирилиши баробарида, унинг йиллик жами қуввати 200 минг тоннага етказилди.

Шу ўринда иқтисодиёт тармоқларига электр энергиясининг кафолатли етказиб берилишини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган яна бир муҳим лойиҳа ҳақида тўхталиб ўтиш зарур. 

2015 — 2021 йилларга мўлжалланган, умумий қиймати 678,2 миллион АҚШ долларилик ушбу лойиҳа ҳаётга татбиқ этилса, нафақат хом ашёни тежаш, балки электр энергияси ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш имкони яратилади. Жумладан, Тахиатош ИЭСи қувватини 230 — 280 МВтга ошириш натижасида табиий газ истеъмоли 488 миллион куб метрга камаяди. Пировардида унинг умумий қуввати 930 МВтга етиб, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 3,3 миллиард киловатт-соатдан ортади.

Буларнинг барчаси иқтисодиётимизни янада ривожлантириш, халқимиз турмуш фаровонлигини таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган