XS.UZ
Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона Кичик бизнес салоҳияти рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда яққол намоён бўлмоқда ЎзХДП қатъий позициясини белгилаб олди Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қамрови янада кенгаяди Ўзбекистонлик ишбилармонлар Швейцарияда Оқибати аянчли иллат Хусусий сектор ривожига сармоялар Молиявий саводхонлик нима? Яхши ниятлар, эзгу амаллар Фарҳодбек — жаҳон чемпиони Спортда мухлисларни қувонтирадиган натижалар бўлади Олдини олган афзал Ипак саноатининг довруғи қачон тикланади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат
  • 29 Декабрь 2016

Иқтисодиётга йўналтирилаётган сармоялар

саноат субъектларини ривожлантиришда қўл келмоқда

Республикамиз иқтисодиётида хусусий сектор ролини ошириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар туфайли мулкчилик тузилмасида туб ўзгаришлар кузатилиб, паст -рентабелли, зарар кўриб ишлаётган корхоналар салоҳиятли сармоядорларга берилаётир. Бу саноат тармоқларини янада юксалтириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат -қилаётгани билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун ташкил этилган анжуманда шулар хусусида сўз юртилди. Таъкидланганидек, бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда, жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 январдаги қарорига мувофиқ, маҳаллий ҳокимликлар ва хўжалик бошқаруви органлари билан ҳамкорликда зарар кўриб ишлаётган ҳамда паст рентабелли корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида “йўл харитаси” дастурлари ишлаб чиқилаётгани қўл келмоқда. 

— Бу борада кўрилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг тўққиз ойида мазкур дастурларга киритилган корхоналарнинг 1 триллион сўмликдан ортиқ ички захиралари мобилизация қилиниб, 27,2 минг квадрат метр бўш турган ишлаб чиқариш майдонлари тадбиркорлик субъектларига ижарага берилди, — дейди қўмитанинг Молиявий-иқтисодий таҳлил ва иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш бошқармаси бош мутахассиси Элёр Содиқов. 

— Шунингдек, жалб этилган 601,2 миллиард сўм ва 181,7 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестициялар ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш, технологик жиҳатдан янгилаш учун йўналтирилди. Натижада уларда нафақат 500 дан ортиқ эскирган асбоб-ускуналар алмаштирилди, балки кўплаб янги маҳсулотлар тайёрлаш ҳам ўзлаштирилди. Энг асосийси, жорий йилнинг уч чорагида “йўл харитаси” дастурларига киритилган корхоналар 53,8 миллиард сўм фойда олишга муваффақ бўлди. Йил якуни бўйича эса бу кўрсаткич 103,1 миллиард сўмга етиши кутилмоқда. 

Бўш турган бино ва иншоотларни “ноль” харид қийматида сотиш хусусийлаштиришнинг ўзига хос усулларидан бири ҳисобланади. Бинобарин, бу механизм зарар кўриб ишлаётган, бўш турган ёки қурилиши тугалланмаган бинолардан мақсадли фойдаланиш, тадбиркорларга эса ўз маблағини фойдали ишга сарфлаш, хорижий инвесторларнинг сармоясини жалб этиш учун катта қулайлик яратади. Шу -билан бирга, мазкур тадбир мулкни ҳақиқий эгасига сотиш, инвестор сармояси ва салоҳияти орқали корхоналар фаолиятини қайта тиклаш, уларни мўмай даромад манбаига айлантириш, фойдаланилмаётган объектлар негизида янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш, энг асосийси, маҳаллий бюджетга тушумларни кўпайтириш, ҳудудларнинг иқтисодий  ривожини таъминлашга кенг йўл -очади. Шу боис қўмита томонидан ушбу йўналишдаги ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган 777 та объект инвесторларга “ноль” харид қийматида берилди. Бунинг эвазига 439,3 миллиард сўмлик инвестициялар жалб қилинди. 305 та лойиҳа эса кичик саноат ҳудудлари ҳамда яроқсиз объектларни бузишдан бўшаган ер майдонларида амалга оширилди. 

Бундан ташқари, ҳудудларда маҳаллий ҳокимликлар, тижорат банклари иштирокида кам қувватли, фаолият юритмаётган корхоналарни тиклаш ва улар ўрнида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш бўйича ҳам муайян ишлар бажарилмоқда. Хусусан, жорий йилда 2629 та лойиҳадан иборат манзилли дастурлар тасдиқланган эди. Ўтган 11 ой мобайнида эса бунинг учун 2 триллион сўмликдан зиёд инвестиция ўзлаштирилди. 

Анжуманда, шунингдек, қўмита томонидан келгуси йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди. 

Дилшод УЛУҒМУРОДОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган