XS.UZ
Асосий мақсадимиз – мамлакатимизни янада тараққий эттириш ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришдир Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ШҲТ: Тинчлик ва ҳамжиҳатлик йўлидаги ҳамкорлик истиқболлари Савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланмоқда Ҳаракатлар стратегияси Барқарор ривожланиш мақсадларига уйғундир Соғлом турмуш тарзи тарғиботи «Юқори маошли ва обрўли ишга киришни хоҳлайман» Юртни мадҳ этган шоир Ғолиблар аниқланди Иқлим ўзгаришларига мослашиш экологик муаммоларнинг салбий оқибатларини юмшатишга хизмат қилади Ўзбек саҳнасида жаҳон классик мусиқасидан намуналар янгради Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди Мевлут Чавушўғлу: ҳамкорликнинг янги саҳифалари Очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат Фаластин делегациясининг учрашувлари Оила юртдошларимиз учун олий қадрият ҳисобланади Имтиёз ва енгилликлар истиқболли лойиҳаларга йўл очмоқда Фракцияларда долзарб масалалар кўриб чиқилди Инсон хотираси боқий, қадр-қиммати улуғ Дастлабки чорак таҳлили Унутилмас кун қувончи Инновацион ва ижодий ғоялар намойиши Янги маслаҳатчилар ўз фаолиятларини бошлади «Ёш чегарачилар» беллашдилар «Энг намунали оила» республика танлови Қўшиқларга кўчган қалб туғёни 2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари Миллат ифтихори, фахр ва ғурури Ҳудудий саноат ярмаркалари
  • 29 Декабрь 2016

«Туронбанк»нинг янги филиали иш бошлади

Мамлакатимизда яратилган қулай ишбилармонлик муҳити, тадбиркорликни йўлга қўйиш истагидаги аҳолига берилаётган имкониятлар иқтисодиётнинг муҳим бўғини ҳисобланган молия-банк тизими фаолиятини ҳам такомиллаштиришга асос бўлмоқда.

Натижада молия муассасалари томонидан мижозларга кўрсатилаётган хизмат сифати тубдан яхшиланаётир. Бунга “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки фаолияти яққол мисол бўла олади. Бинобарин, мазкур молиявий ташкилот жамоасининг аҳоли ва -мижозлар орасига чуқур кириб бориш юзасидан кўраётган чора-тадбирлари амалда ўз самарасини бераяпти. 

Бугунги кунда банкнинг республикамиз бўйича 18 та филиали, 23 та минибанки, 27 та халқаро пул ўтказмалари ва 7 та валюта айирбошлаш шохобчаси, 25 та коммунал, 18 та жамғарма, шунча махсус кассаси мавжуд бўлиб, улар орқали намунали хизмат кўрсатилаётир. Ушбу молия муассасасининг байрамлар арафасида мижозларга ўзига хос туҳфа тайёрлаши эзгу анъанага айланган. Масалан, яқинда “Туронбанк” АТБнинг Юнусобод туманида иш бошлаган янги филиали пойтахт аҳлига Янги йил совғаси бўлди, дейиш мумкин. Туман тадбиркорлари ва бизнес юритиш иштиёқидаги кўпгина ёшлар талаби асосида ташкил этилган ушбу мўъжаз муассаса Юнусобод тумани, Марказ-6, Хуршид кўчаси, 85-“А” уй манзилида жойлашган. Мазкур филиал келгусида “Банк — мижоз” тамойили равнақига  хизмат қилиши, шубҳасиз. 

Дарҳақиқат, бугунги кунда “Туронбанк” АТБ юртимиз аҳолисини барча турдаги банк хизматлари билан қўллаб-қувватлаш орқали фаолиятини тобора кенгайтирмоқда. Натижада жорий йил бошидан буён банкнинг молиялаш манбалари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига 265,6 млрд. сўмлик кредитлар ажратилди. Бунда асосий эътибор аҳолининг меҳнатга лаёқатли қатлами, шу жумладан, хотин-қизлар, ёшлар, коллеж битирувчиларини бизнесга кенгроқ жалб қилиш ҳамда иш билан таъминлашга қаратилди. Шу маънода, янги филиал Юнусобод тумани аҳолисига бу борада янада кенг -имконият яратади.

— Янги бинода иш бошлаган филиалимизда юқори сифатли хизмат кўрсатиш учун зарур шарт-шароитлар яратилган, — дейди унинг раҳбари Жамшид Мирзаев. — Мижозларнинг хоҳиш-истаклари асосида ишимизни янада ривожлантириб бораверамиз.

Банкнинг янги филиалида инновацион технологияларни қўллаган ҳолда, замонавий ва қулай банк хизматларини жорий этиш режалаштирилган. Шунингдек, республикамизда биринчилардан бўлиб “Туронбанк” АТБда жорий этилган “Internet-Banking”, “SMS-Banking” ва “Turon-Mobile” каби масофадан хизмат кўрсатишнинг янги модификациялашган тизимлари ҳамда аҳоли омонатлари дахлсизлигини таъминловчи биометрик идентификациялаш, кредитлашнинг янги “OVERDRAFT” тизимлари амалиётга кенг татбиқ этилади.

Банк матбуот хизмати.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+