XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи Ўзбекистон Президентининг АҚШга ташрифи Халқаро валюта жамғармасининг фармойиш берувчи директори Кристин Лагард баёноти Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари делегацияси ташрифи Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа кутубхонаси фонди яна 500 дан зиёд китоблар билан бойиди «Ўзбекистон — Евроосиёдаги янги иқтисодий тараққиёт замини» Ўзбекистон минтақада прагматик сиёсат олиб бормоқда Илму фан ва зиё маскани Болалар зарарли ахборот хавф-хатарларидан ҳимоя қилинади Аҳоли саломатлиги йўлида Юртимизда етиштирилган қовунлар европаликлар дастурхонида Миллат маънавиятига дахлдор масала Меҳнатимиз самараси шогирдлар камолида кўринади Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатларига келди Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида Ижтимоий адолатни қарор топтириш Она тилига эътибор ва масъулият Соғлом рақобат муҳити кучаяди Ўзбек халқи Мьянмалик қочқинларга ёрдам қўлини узатди Бой тажриба ва ибрат мактаби Сурхондарё соҳилида янги сўлим маскан Давлат идораларида мурожаатларга муносабат ўзгармоқда Дастлабки кунда ўн учта медаль Осиё чемпионати якунланди АКТ Саммити, роботлар намойиши ва интерактив лойиҳалар Тадбиркорларнинг ишончли ҳимоячиси Солиқ имтиёзлари аҳоли турмуш фаровонлиги кафолатидир Тиббий патронаж хизмати янгича ёндашув, изчил фаолият ва фидойи меҳнатни талаб этади Яқин қардошлик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи
  • 22 Декабрь 2016

Иқтисодий барқарорлик омили

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инвестициявий жозибадорликни ошириш бўйича ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар самараларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, юртимизда мустақилликнинг илк йилларида ушбу тармоқ деярли мавжуд бўлмаган бўлса, бугунги кунга келиб, ҳар ўнинчи хўжалик юритувчи субъект кичик бизнес корхонаси ҳисобланади. Натижада шу йилнинг тўққиз ойида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг 43,8  фоизи, ялпи ички маҳсулотнинг 54,6 фоизи мазкур соҳа ҳиссасига тўғри келди.

— Юртимизда хусусий мулк устуворлигини таъминлаш, тадбиркорлик ривожи йўлидаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш иқтисодий барқарорликка эришишнинг муҳим омилидир, — дейди Иқтисодиёт вазирлиги бўлим бошлиғи Эркин Рустамов. — Сўнгги йилларда қабул қилинган қатор ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятига кўра, ишбилармонларга кўпроқ эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг ноқонуний аралашувини бартараф этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Ушбу ҳужжатларнинг изчил ижроси таъминланаётгани жорий йилнинг 11 ойи давомида 29,2 мингта янги кичик бизнес субъекти ташкил этилишида рағбатлантирувчи роль ўйнади. 

Таҳлилларга кўра, иқтисодиёт тармоқлари таркибий жиҳатдан изчил ўзгартирилаётгани боис бандлик масаласида ижобий тенденциялар кузатилаяпти. -Хусусан, 1991 йили қишлоқ хўжалиги тармоғида меҳнат қиладиганлар сони жами банд бўлган аҳолининг 42 фоизини ташкил этган бўлса, 2015 йил якунлари бўйича ушбу рақам 27,6 фоизга тушди. Ўз навбатида, хизмат кўрсатиш ва транспорт соҳаларида эса иш билан банд бўлганлар сони 35,6 фоиздан 49,5 фоиз ўсди.

Анжуманда келгусида амалга оширилиши белгиланган устувор вазифалар ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Жумладан, 2017 йилда Инвестиция дастури доирасида 168 та лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш орқали 6745 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган. Шу билан бирга, тегишли дастурлар асосида республикамиз бўйича жами 345,3 мингта иш ўрни очиш, 2015 — 2020 йиллар давомида Маҳаллийлаштириш дастурига киритиладиган истиқболли лойиҳаларга 5 млрд. АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтириш режалаштирилган.

Мазкур чора-тадбирлар ва лойиҳаларнинг бажарилиши иқтисодий барқарорликни таъминлаш билан бирга, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишида устувор аҳамият касб этиши муқаррар.

 

Раҳим ШЕРҚУЛОВ.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+