XS.UZ
Халқимизнинг розилиги – барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаидир 2017 — 2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолати кучайтирилмоқда Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон ва Польша Президентлари бир-бирларини қутладилар Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг амалий ифодаси Замонавий кўприклар халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади Ёш мутахассисларга муносиб иш жойлари Кооперацион алоқалар кенгаймоқда Ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг юксак самаралари Дипломатлар шахматда беллашди Ишлаб чиқариш кластери инновацион иқтисодиётга ўтишнинг муҳим босқичидир Мавқеини мустаҳкамламоқда Сердаромад ва истиқболли соҳа Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида Автомобилни бошқармаслик учун имтиёз Япония киноси кунлари бошланди Қизилқумлик ёшларга туҳфа Келажак учун муҳим қўлланма Инсон ҳуқуқ ва манфаатлари кафолати профилактика инспекторлари фаолиятининг асосий мезонидир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўққизинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Савдо-иқтисодий алоқалар янада кенгаяди Президентимизнинг халқ қабулхоналари Фуқаролик жамияти институтлари ва ҳамкорлик Янги интерактив хизматлар Балиқчиликда вьетнам тажрибаси “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади. “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади.
  • 19 Август 2016

Беқиёс имкониятлар ва юксалиш одимлари

Ҳар қандай улкан иш эзгу ниятдан бошланади. Мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрами тантаналари арафасида ортга назар ташлаб, босиб ўтилган йўл, эришилган натижаларни таҳлил этар эканмиз, ана шу ҳаётий ҳақиқатга яна бир карра ишонч ҳосил қиламиз. Зеро, истиқлол йилларида мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда оламшумул ютуқлар қўлга киритилдики, бунинг самараси кундан-кунга чирой очиб бораётган юртимиз жамолида, турмушимиз фаровонлигида яққол намоён бўлаётир.

Маълумки, бундан ўн олти йил аввал “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси ташкил этилгач, шу пайтгача тарқоқ, ўлда-жўлда бўлган соҳа фаолияти бир тизим асосида жипслаштирилди. Самарали фаолият юритиш учун қулай бизнес муҳити яратилди. Натижада ўтган қисқа давр ичида тери хом ашёсини тайёрлаш ва уни чуқур қайта ишлаш, рақобатдош пойабзал ҳамда чарм-атторлик моллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган кўплаб корхоналарга асос солинди. Бугунги кунда улар хориж инвестицияларини кенг жалб қилган ҳолда, амалиётга илғор технологияларни жорий этиш, ички бозорни импорт ўрнини босувчи буюмлар билан тўлдириш, экспорт ҳажмини оширишга салмоқли ҳисса қўшаётгани қувонарлидир.

— Ўтган асрнинг 80-йилларидан буён “Қўқон пойабзал” ишлаб чиқариш корхонасида ишлайман, — дейди Фарида Мамаюнусова. — Биласизми, ўша пайтдаги аҳвол билан -бугунги шарт-шароитни солиштирсак, ер билан осмонча фарқ бор. Дастгоҳлар эски, бир кун ишласа, икки кун таъмирланар, умуман, соҳага ихтисослаштирилган корхонанинг ўзи кам эди. Ҳозир ўша даврнинг қийинчиликларини шогирдларимга қайта-қайта айтиб бераман. Чунки у маҳаллар тадбиркорликка йўл йўқ эди. “Ҳамма тенг яшаши керак”, деган сохта шиор остида косибларни ҳам тинч қўйишмасди. Бугун-чи? Ишбилармонлар учун барча шарт-шароит муҳайё.

— Ишбилармонларимиз томонидан қўлга киритилаётган ютуқлар бутун тизим фаолиятида ҳам яққол намоён бўлиб, кўрсаткичлар йилдан-йилга яхшиланиб бораяпти, — дейди уюшма бўлим бошлиғи Дилобар Зуфарова. — Бу эса хорижий ҳамкорларнинг Ўзбекистон маҳсулотларига бўлган қизиқишини тобора ошираётир.

Дарҳақиқат, истиқлол даври соҳада чинакам юксалиш босқичи бўлди. Маҳсулот тайёрлаш ҳажми йил сайин кўпаймоқда. Ахир тадбиркорларимиз хориж бозорини кўзлаб, иш юритишаяпти. Охирги ўн олти йил ичида иқтисодиётимизнинг ушбу тармоғига киритилган чет эл инвестициялари 40 минг АҚШ долларидан 18 миллион АҚШ долларига етгани бунинг яққол тасдиғидир. Пировардида 66 та янги йирик чарм-пойабзал корхонаси ташкил этилган бўлса, 55 та ишлаб чиқариш объекти техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозланиб, тўлиқ модернизация қилинди.

Айни пайтда соҳа корхоналари томонидан 400 дан ортиқ турдаги пойабзал ҳамда чарм-атторлик буюмлари ишлаб чиқарилмоқда. Ўтган йил якунига кўра, тайёрланган маҳсулотларнинг умумий қиймати 404 миллиард сўмни ташкил қилиб, 2000 йилдагига нисбатан 46,4 баробар, шу жумладан, пойабзал ишлаб чиқариш 11,5 карра ўсди. Ушбу даврда экспорт ҳажми 100 минг доллардан 110 миллион долларга кўпайгани эса маҳсулотларимизнинг ташқи бозорларда ҳам рақобатдошлигини кўрсатиб турибди.

Таҳлилларга кўра, “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси корхоналари томонидан чет давлатларга сотилаётган товарлар орасида тайёр ва яримтайёр маҳсулотлар улуши тобора ортмоқда. Аниқроғи, экспорт таркибида чарм маҳсулотлари ҳажми 47 фоиз қисқариб, пойабзалнинг улуши 30 фоизга етказилди, чарм-атторлик маҳсулотларининг ҳиссаси эса 15 фоиз ўсди. Бу республикамизнинг ҳар бир ҳудудида замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган камида биттадан йирик ҳамда бир нечта кичик ишлаб чиқарувчи субъектлар самарали фаолият юритаётгани туфайлидир. Жумладан, “Жиззах” махсус индустриал зонасидаги “Peng Sheng” Ўзбекистон — Хитой қўшма корхонаси йилига 600 миллион квадрат дециметр чарм маҳсулотлари ва 300 минг жуфт пойабзал тайёрлаш қувватига эга. Хоразмдаги “Даритал” корхонаси эса хорижда ҳам анча танилган. Нега деганда, корхона жамоаси ички ҳамда ташқи бозорга йилига 300 минг жуфт пойабзал етказиб бермоқда.

Шу ўринда Фарғона вилоятидаги “Премиум лезер” ва Қашқадарё вилоятидаги “Премиум капитал групп” корхоналари томонидан ҳар йили 100 миллион квадрат дециметр чарм маҳсулотлари ҳамда 300 минг жуфт пойабзал тайёрланаётгани, Наманган вилоятида “Нафис чарм” корхонаси фаолияти йўлга қўйилиши билан йилига 100 миллион квадрат дециметр юқори сифатли, экспортбоп чарм ва 30 минг донадан ортиқ чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш имконияти вужудга келганини алоҳида айтиб ўтиш жоиздир.

Бу натижалар чегара эмас, албатта. Ҳали тизимда рўёбга чиқарилиши режалаштирилаётган лойиҳалар бисёр. Яъни 2016 — 2020 йилларда тармоқни ривожлантириш дастурига мувофиқ, 114,6 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция ўзлаштирилиши белгиланган. Бунинг ҳисобига эса “Ўзбекчармпойабзали” уюшмасининг бевосита кўмагида янги ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, мавжудларини модернизациялаш ҳамда қувватларини кенгайтириш бўйича 82 та лойиҳа ҳаётга татбиқ қилинади. Энг муҳими, дастур доирасида нафақат иқтисодий, балки ижтимоий самарадорлик ҳам таъминланади. Чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш қуввати 1,4, чарм-атторлик маҳсулотлари 2,6, пойабзал 2,3, ташқи бозорга маҳсулот етказиб бериш ҳажми эса 3 баробар оширилиши билан бирга, қўшимча 3,2 мингдан зиёд иш ўринлари очилади.

Тармоқда амалга оширилаётган ишлардан яна бири ахборот-коммуникация ва дастурий маҳсулотларнинг изчил жорий этилаётганидир. Биргина мисол, Президентимизнинг 2014 йил 3 апрелдаги “Иқтисодиётнинг реал секторига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида уюшмада ахборот-коммуникация тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган 3 та лойиҳа рўёбга чиқарилди. Пировардида соҳа корхоналарида меҳнат ресурсларини бошқариш, хом ашёнинг кириб келиши ҳамда тайёр маҳсулотга айланиши ҳисобини юритиш, шунингдек, маркетинг ишларини бошқариш электрон тарзда амалга оширилмоқда. Бу билан уларда харажатларни қисқартириш ва вақтни тежаш имкони яратилди.

Ҳозирги кунда уюшма ўзининг расмий uzcharm.uz веб-сайтига эга. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали уюшма номига юридик ҳамда жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатларга ўз вақтида жавоб қайтарилиб, соҳага оид масалалар бўйича тушунтиришлар берилаяпти. Бунда “Электрон ҳукумат” маркази билан ҳамкорликда иш юритилаётгани қўл келаётир.

Бугун “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси тизимидаги корхоналар нафақат мамлакатимиз ичида, балки ташқи бозорлардан ҳам тобора мустаҳкам жой эгаллаяпти. Чунки иқтисодиётимиздаги янгиланишлар, хусусан, саноат тармоқларининг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани сифатли, бежирим ва халқаро стандартларга мос маҳсулотлар тайёрлаш учун қулай муҳит яратиб бераяпти. Бу пировардида уюшманинг нафақат юртимизда, балки дунё миқёсида ҳам ўз “бренди”га эга бўлишига пухта замин бўлиб хизмат қилаётир.

 

Мирсаид ЗОҲИДОВ,

«Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси бошқарма бошлиғи.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган