Сифат ва муваффақият
  • 28 Июль 2016

Сифат ва муваффақият

Ховос туманидаги “Standart stone” масъулияти чекланган жамиятига келиб тушаётган буюртмалар тобора кўпаймоқда.

Бунга корхонада қурилиш материали — уч турдаги шчебень ишлаб чиқаришга киришилгани боис эришилди. Ушбу хом ашёни тайёрлаш жараёнида ҳосил бўладиган тош қумидан эса йўлак қопламалари ҳамда бетон қоришмалари тайёрлашда фойдаланилаяпти.
— Замонавий технологик линиямиз бор, — дейди корхона раҳбари Комилжон Мирзаев. — Хусусан, тегирмон конвейерини ўзимизнинг мутахассислар яратган. Шу туфайли фаолиятимизнинг дастлабки давриданоқ кунига 300 куб метр шчебень ишлаб чиқаришга эришаяпмиз.
Айтиш лозимки, ҳозир мазкур тадбиркорлик субъекти жойлашган ҳудуддаги учта турдош корхона қаторига яна шунча янги тармоқлар қўшилиши кутилмоқда.


Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn