XS.UZ
Халқимиз фаровонлигини юксалтириш, турмуш шароитини янада яхшилаш — асосий вазифамиздир Фракцияларда мамлакатимиз бош молиявий ҳужжати ижроси муҳокама этилди Хорижий инвестициялар ва замонавий технологиялар — тараққиёт гарови Ҳаракатлар стратегияси – халқаро нашрларда Орзулар рўёбга чиққан кун Қадимий ёзма манбалар — бебаҳо бойлик Йигирма уч миллиард сўмлик шартномалар Қонуний талаб ва амалий ечим Фарзанд — оила қувончи Битирувчилар учун муносиб таклиф Боқий меросимиз намойиши Дунёнинг энг кучли полвонлари Президент соврини учун беллашади Чинакам чиниқиш ва маҳорат мактаби, парвоз майдончаси Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида
  • 04 Июль 2016

Замонавий шароитларда бухгалтерия ҳисоботи ва аудит

Давлатимиз раҳбарининг “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида “Молиявий ҳисобдорлик ва аудитнинг замонавий стандартлари” мавзуида семинар ташкил этилди. Мазкур тадбир Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда ўтказилди.

Таъкидланганидек, бозор ислоҳотларини демократлаштириш ҳамда иқтисодиётни либераллаштириш жараёнлари жадал равнақ топаётган бугунги кун миллий бухгалтерия ҳисоботи ва аудит тизимини жаҳон андозалари даражасида янада ривожлантиришни тақозо этмоқда.
Бинобарин, республикамизда молия соҳаси ҳамда бозор инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган изчил сиёсат натижасида жабҳанинг комплекс қонунчилик  асоси яратилди. Хусусан, янги таҳрирдаги “Бухгалтерия ҳисоботи тўғрисида”ги, “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди. Шу асосда мазкур тармоқларга аниқ иқтисодий рағбатлар, уларнинг изчил тараққий топиши учун солиқ имтиёзлари ва преференциялари берилди. Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш тизими соддалаштирилди, эркинлаштирилди. Халқаро мезонлардан фойдаланиш учун қулайликлар яратилди.
Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодий ҳамжамиятига интеграциялашуви дунё тажрибасида қабул қилинган методологик тамойиллар ҳамда қоидаларни инобатга олган ҳолда, айни чоғда миллий бизнес тузилмаларининг молиявий кўрсаткичларини хориж давлатларида амалда бўлган шу каби параметрлар билан солиштириб, бухгалтерия ҳисоботи ва аудит жабҳасида яхлит стандартлар таъминланишида яққол намоён бўлаяпти.
Мутахассисларнинг қайд этишича, маҳаллий ҳамда чет элдаги ишбилармон ҳамкорлар эҳтиёжларини ўрганиш натижасида бухгалтерия ҳисоботи ва молиявий ҳисобдорлик, шунингдек, ажратилган капитал ишончлилиги ҳамда халқаро талабларга мослигини намоён қилувчи ахборотларни берадиган аудит тизимида ягона концепция яратилишини талаб этмоқда.
Мазкур соҳаларнинг ислоҳ қилиниши доирасида акциядорлик жамиятлари хўжалик фаолиятига молиявий ҳисобдорлик ҳамда аудитнинг халқаро стандартлари изчил татбиқ этилаётир. Шу асосда бухгалтерия ҳисоботи ва аудитнинг умумметодологик асослари таҳлил қилиниб, улар дунё амалиётига мослаштирилаяпти, сифатли кадрлар тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш таъминланмоқда. Хўжалик юритувчи субъектларга мазкур йўналишларда доимий асосда кўмак кўрсатилаяпти.
Эътироф этилганидек, Молия вазирлиги томонидан бухгалтерия ҳисоботи ва аудит тизимини халқаро мезонларга уйғунлаштириш асносида уларни янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Буларнинг барчаси бу борада соғлом рақобат муҳитини янада мустаҳкамлаши, ушбу жабҳалардаги фаолият сифатини ошириши ҳамда аудитга бўлган ишончни юксалтириб, миллий ҳисобот ва аудит тизимини халқаро даражага кўтариши, шубҳасиз.

С. МАХСУМОВ.


Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган