Саноат усулида тайёрланмоқда
  • 10 Июнь 2016

Саноат усулида тайёрланмоқда

Ғузор туманидаги “Истиқлол” кўп тармоқли фермер хўжалигида наъматак шарбати тайёрлаш йўлга қўйилди.

Мутахассислар фикрича, ушбу шифобахш неъмат жигар, буйрак, ошқозон-ичак ҳамда юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволашда самарали восита ҳисобланади. Жумладан, унинг таркибида саломатлик учун зарур ўнга яқин турдаги дармондорилар,  органик кислоталар, флавоноидлар, каротин, қанд, ёғ, пектин, маъданли туз ҳамда  бошқа моддалар мавжуд.

— Хўжалигимизда олма, анор, олхўри каби  мева шарбатлари ишлаб чиқарилаяпти, — дейди фермер ўайрат Пўлатов. — Яқинда улар қаторига наъматак ҳам қўшилди. Эътиборлиси, халқ табобати ва замонавий тиббиётда кенг қўлланиладиган мазкур неъмат вилоятда биринчи марта саноат усулида қайта ишланмоқда. Ҳозир унинг шарбати 200 граммдан 

5 литргача бўлган сиғимдаги идишларга қадоқланаяпти. Келгусида маҳсулот тайёрлаш ҳажмини янада кенгайтиришни мақсад қилганмиз. 

Аҳад МУҲАММАДИЕВ, 

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn