Саноатчилар форуми
  • 05 Май 2016

Саноатчилар форуми

Андижон шаҳрида ўтказилган ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида -мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан 350 га яқин корхона ҳамда ташкилотлар, тадбиркорлик тузилмалари ва ҳунармандлар ўз маҳсулотлари билан қатнашди.

Ярмаркада намойиш этилган мебелсозлик, озиқ-овқат, қурилиш, трикотаж маҳсулотлари, маиший ҳамда электротехника жиҳозлари, бутловчи қисмлар бу ерга ташриф буюрганларда катта қизиқиш уйғотди.

— Корхонамиз маҳсулотларига ички бозорда талаб ортиб бормоқда, — дейди -Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатаётган “Brend mebel” масъулияти чекланган жамияти менежери Фирдавс Аминов. — Биз ҳам мазкур тадбирда иштирок этиб, ўзимиз ишлаб чиқараётган юз турдан ортиқ мебеллар тўпламини тақдим қилдик. Кўплаб янги мижозлар билан ҳамкорлик шартномаларини имзолашга эришдик. Ушбу форум биз каби тадбиркорлик тузилмалари учун буюртмалар портфелини шакллантиришда алоҳида -аҳамиятга эга.

Икки кун давом этган саноатчилар анжуманида умумий қиймати 21 миллиард сўмлик келишувларга эришилди.

 

Саминжон ҲУСАНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn