• 29 Апрель 2016

Сифатли ва харидоргир

 

Ҳазорасп туманининг Питнак шаҳарчасида тадбиркор Озод Жуманазаров ташаббуси билан “Хоразм папер” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилиб, унда маҳаллий хом ашё — шоли сомонидан қоғоз ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бунинг учун 800 миллион сўм сарфланди. Натижада маҳаллий ёшлар учун 20 та иш ўрни яратилди. Бинобарин, картон қути ҳамда қурилишбоп рубероид тайёрлаш ҳам ўзлаштирилди.

Эътиборлиси, қисқа вақт ичида мамлакатимиздаги 20 дан ортиқ корхона “Хоразм папер”нинг мижозига айланди. Ҳозир бу ерда ойига ўртача 300 миллион сўмлик сифатли ва харидоргир маҳсулот ишлаб чиқарилаяпти. Айниқса, сомондан тайёрланаётган қоғозлар озиқ-овқат маҳсулотларини ўрашда қўл келмоқда.

Ойбек РАҲИМОВ, 

«Халқ сўзи» мухбири.