Ишлаб чиқариш компьютер назоратида
  • 05 Апрель 2016

Ишлаб чиқариш компьютер назоратида

Бухоро шаҳридаги “Hushbuy Сosmetiсs” масъулияти чекланган жамияти ўтган йили хорижлик буюртмачиларга 15 минг АҚШ доллари миқдоридаги косметика маҳсулотларини етказиб бериб, экспортчи корхоналар сафидан ўрин олганди.

У бундай муваффақиятга фаолиятини бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этиш эвазига эришди. Чунончи, замонавий корхонада барча жараён компьютерлар воситасида бажарилади. Маҳсулотда учраш эҳтимоли бор бактерияларга эса махсус хоналарда ўрнатилган кварцли лампалар воситасида барҳам берилади. Айни пайтда бу ерда бир тонна атрофидаги хом ашё қайта ишланиб, импорт ўрнини босадиган ўндан зиёд турдаги атирсовунлар, идиш ювиш воситалари, шампунлар тайёрланмоқда. Корхона жамоаси жорий йилда экспорт салмоғини уч маротаба оширишни мўлжал-ламоқда.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn