XS.UZ
Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси Ватан тақдирига дахлдорлик Кенг имконият ва соғлом рақобат савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилади Тарбия оиладан бошланади Харидоргир маҳсулотлар сири нимада? Бурчга содиқлик қасамёди Ўзбек кураши Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди
  • 15 Март 2016

Иқтисодиётни институционал такомиллаштириш

хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади

Пойтахтимизда “Ўзбекистон иқтисодиётини институционал ривожлантириш: ютуқлар, муаммолар, ечимлар” мавзуида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан ташкил этилган мазкур анжуманда тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқот институтлари олимлари қатнашди.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда истиқлол йилларида амалга оширилган босқичма-босқич ислоҳотлар туфайли ижтимоий-иқтисодий соҳаларда ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда. Бу, энг аввало, хўжалик фаолиятини юритиш ва ривожлантиришнинг пухта ҳуқуқий асоси мустаҳкамлангани самарасидир. 

Дарҳақиқат, юртимизда институционал ислоҳотлар амалга оширилган, ўз навбатида, хусусий мулкчиликнинг шаклланиши, бозор муносабатларига ўтиш ҳамда янгича бошқарув тизимини барпо этиш, макроиқтисодий мутаносибликни таъминлашга хизмат қилмоқда.  

Конференцияда иқтисодиётни институционал ривожлантириш асосида қўлга киритилаётган ютуқлар, хусусан, саноатда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, тармоқларни модернизация қилиш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш учун олиб борилаётган тизимли ишлар юзасидан ҳам фикр алмашилди. 

Якунда билдирилган таклифлар асосида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди. 

Раҳим ШЕРҚУЛОВ.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган