XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида Қатъий мақсад, пухта режа, қулай шароит муваффақиятларга эришишнинг муҳим омилидир Оилаларнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш Ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар қўллаб-қувватланмоқда Фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирлар Одил судлов ва замонавий талаблар Илм-фан ривожи — жадал тараққиёт гарови Китоб байрами Экскурсия етакчилари салоҳияти Экскурсия етакчилари салоҳияти Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳаракатлар стратегияси —  ислоҳотларнинг янги босқичи Пул муомаласи ва ҳисоб-китоб халқимиз учун қулай шаклда бўлади Илғор агротехнологиялар ва замонавий ёндашувлар Маданият ва спорт ривожи истиқболлари Эзгуликнинг табаррук ошёни Самимий қутловлар Эзгу ташаббуслар, изчил ислоҳотлар Илм-фан тараққиётига юксак эътибор Йўллар ободлиги — иқтисодий ривожланиш омили Халқчил институт ва самарали фаолият Билимли, жисмонан етук ва фидойи Кўмирнинг чакана нархи 13 фоиз арзонлашди Етти хазинанинг бири Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом авлод — давлат ва жамият таянчи Аҳоли билан мулоқот ва амалий тажриба «Профилактика куни» тадбирлари бошланди Қулай инвестиция муҳити иқтисодиётимиз юксалишига хизмат қилмоқда «Олтин қалам»: Ижодий изланиш ва рағбат
  • 11 Март 2016

Дастурий вазифалар ижроси

ҳудудларда саноат салоҳиятининг янада юксалишида алоҳида ўрин тутади

Иқтисодиётимиздаги барқарор ўсиш суръатлари ишлаб чиқаришни техник ва технологик янгилаш ҳамда бу орқали маҳсулотлар рақобатдошлигини ошириш борасидаги чора-тадбирлар билан узвий боғлиқ. Наманган вилоятида ҳам мазкур йўналишдаги мақсадли дастурлар ижроси саноат салоҳиятини юксалтириш ҳамда қўшимча иш ўринлари яратишда муҳим омил бўлаётир.

Хусусан, ана шундай изчил чора-тадбирлар натижасида ўтган йили ҳудудда 314 та лойиҳа амалга оширилди. Тижорат банклари томонидан ажратилган 150,3 миллиард сўмлик имтиёзли кредит маблағлари жойларда ишламай турган ёки паст қувватда фаолият юритаётган тармоқларни модернизациялашга йўналтирилди.

— Истеъмол бозорида кун сайин ўзгариб бораётган талаб ва эҳтиёж ҳар бир ишлаб чиқарувчини доимий изланишга ундайди, — дейди Наманган шаҳридаги “Люкс плюс сервис” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Аюбхон Бобомирзаев. — Зеро, сифати юқори маҳсулот ҳамиша рақобатдош бўлади. Бунга эришиш учун, энг аввало, замонавий технологик ускуналар, юқори малакали ва билимдон мутахассислар бўлиши зарур. Бизда, асосан, эркаклар костюм-шими, пальто, куртка, болалар учун кийимлар тикилади. “Vakkoni” савдо белгиси остидаги либосларимиз истеъмол бозоридан ўз ўрнини топган. Аввалги йили 3,2 миллиард сўмлик инвестиция ҳисобига модернизациялаш тадбирларини амалга ошириб, янги ускуна ва дастгоҳлар харид қилиб, қўшимча ишлаб чиқариш биносини барпо этдик. Натижада корхона қуввати қарийб икки баравар ортди. 2015 йилни 5,2 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрлаш, 327 минг АҚШ долларига тенг экспорт амалиётини бажариш билан якунладик. Айни пайтда эса навбатдаги лойиҳа ижросига киришганмиз. У тўлиқ рўёбга чиқарилгач, ишлаб чиқариш ҳажми 30 фоиз ортиб, яна 50 кишининг бандлиги таъминланади.

Умуман, ҳудудда мавжуд имконият ва имтиёзлардан фойдаланиб, фаолиятини барқарор йўлга қўйиб олган бундай субъектлар сони тобора ортиб бормоқда. Бироқ бугун ривожланиш суръатлари юксак. Замон шиддат билан илгарилаб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида, саноатни ҳам муттасил такомиллаштириш, табиий ресурс ва хом ашёлардан самарали фойдаланиш, истиқболли лойиҳалар устида бош қотиришни тақозо этади. Наманганлик саноатчилар олдида ҳам бу борада жиддий вазифалар турибди. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2015 йил ноябрда бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида давлатимиз раҳбари ана шу масалалар хусусида тўхталар экан, ҳудудда стратегик аҳамиятга эга бўлган, ташқи бозорга маҳсулот чиқарадиган йирик саноат корхоналари қуришга етарлича эътибор берилмаётгани, Наманганнинг мамлакат саноатидаги улуши бор-йўғи 2,7 фоиз бўлиб қолаётганини таъкидлаб ўтди. Бинобарин, ҳозирги кунда 327 та ёки жами саноат корхоналарининг 10 фоизи фаолият кўрсатмаётгани, 16 фоизи эса паст қувват билан ишлаётгани таассуфли ҳолдир. Президентимиз, шундан келиб чиқиб, махсус дастур ишлаб чиқилаётгани, унда мавжуд аҳволни ўзгартиришга хизмат қиладиган кенг кўламли вазифалар белгиланганини қайд этиб ўтди. 

Дарҳақиқат, 2016 — 2019 йилларда Наманган вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури ҳудуд ижтимоий-иқтисодий тараққиётида янги босқични бошлаб беради. Унда умумий қиймати қарийб 5 миллиард АҚШ долларига тенг 254 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган бўлиб, бу орқали 16 мингдан ортиқ иш ўринлари ташкил этилади.

— Дастур шарофати билан бир қатор янги корхоналар фаолият бошлаб, маҳсулотлар тури кўпаяди, — дейди вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси етакчи мутахассиси Муроджон Неъматов. — Чунончи, юк автомобиллари учун редукторлар, болалар аравачаси, қуёш панеллари, цемент, жинси мато, ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш воситалари сингари 15 та янги турдаги маҳсулот тайёрлаш ўзлаштирилади. Умуман, истиқболли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилиши билан саноат товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 2019 йилга бориб ҳозирдагига нисбатан 2,1 мартага ортади. 

Яна бир жиҳати, дастурнинг ишлаб чиқилиши қатор ишбилармонлар учун мавжуд муаммоларни ҳал этиш имконини ҳам берди. Масалан, “Уйчи эксем энержи” масъулияти чекланган жамияти анчадан буён мўлжаллаб юрган ғояси — қуёш панеллари тайёрлашни йўлга қўядиган бўлди.  Корхона  яқин келажакда йилига 200 минг дона муқобил энергия воситалари ишлаб чиқара бошлайди. Наманган шаҳридаги “Лизинг бонус”, Косонсойдаги “Қурувчи Кушон” масъулияти чекланган жамиятлари эса цемент тайёрлашни ўзлаштиради. Бугунги кунда ушбу хом ашё маҳаллий бозорга Фарғона ва Тошкентдан келтирилаётгани ҳисобга олинса, истиқболда қурувчилар Наманган цементидан фойдаланишлари мумкин.

— Юртбошимизнинг Наманганга бўлган эътибори ғайратимизга ғайрат қўшиши баробарида, янги-янги ташаббусларга кенг йўл очмоқда, — дейди вилоят марказидаги “Афруз Камол Наби” хусусий корхонаси раҳбари ўринбосари Собитхон Нўъмонов. — Жумладан, мева-сабзавотни қайта ишлашга ихтисослаштирилган корхонамизда ҳам йирик лойиҳа ниҳоясига етказилмоқда. Унга мувофиқ, 3 миллиард 700 миллион сўмлик сармоя эвазига хориждан келтирилган илғор ускуналарни ўрнатаяпмиз. Ҳадемай ушбу технологик линия ёрдамида соатига 3 тонна қуритилган сабзавот тайёрлашга киришамиз ҳамда йилига 1,5 миллион АҚШ долларилик маҳсулотни экспорт қиламиз.

Наманганлик саноатчилар 2016 йилни ҳар қачонгидан ҳам кўтаринки руҳ ва юксак шижоат билан бошладилар. Зеро, вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги янгиланишлар, истиқболни кўзлаб амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар улар ҳаётига янада жўшқинлик бағишламоқда.

 

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ

олган сурат.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган