Иссиқхонада ёз неъматлари
  • 05 Март 2016

Иссиқхонада ёз неъматлари

Норин туманидаги Бўритепа маҳалласида яшовчи Холматовлар оиласи 35 сотих майдондаги иссиқхонадан мўмай даромад олмоқда.

Хитой технологияси асосида барпо этилган ойнаванд ҳудудда 12 турдаги сабзавот ва бошқа экинлар парваришланаяпти. Эътиборлиси, бу ердан йил давомида ҳосил йиғиб олинади. Масалан, ўтган йилнинг декабрь ойида ўтқазилган карам кўчатлари февраль бошидаёқ соҳибкорга 17 миллион сўм даромад келтирди. Яқинда 2 тонна лимон ҳосилидан ҳам катта фойда кўрилди.
— Энди қовуннинг янги, эртапишар навини экишни мўлжаллаб турибмиз, — дейди Иброҳим Холматов. — У агротехника қоидаларига қатъий риоя қилиб парваришланса, ёзнинг иккинчи ойига қолмай пишиб етилади. Бундан ташқари, 40 қути асалари оиласи боқаяпмиз. Кўрилаётган даромаддан хонадонимизга барака, турмушимизга файз кираяпти. Ўтган йилнинг ўзида иккита енгил автомашина сотиб олдик.
Бугунги кунда Норин туманида 452 та ана шундай иссиқхона фаолият кўрсатаяпти.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn