Тежамкор бошқарув тизими
  • 17 Февраль 2016

Тежамкор бошқарув тизими

Ўтган йили Ховос туманидаги “Ховосдон” акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархи 10,2 фоиз арзонлашди. Қолаверса, ана шу даврда жами 20 миллиард сўмликдан зиёд озиқ-овқат товарлари тайёрланиб, бу борада ҳам сезиларли ўсишга эришилди. 

Жамоанинг бундай муваффақиятлари корхонада олиб борилган техник ва технологик янгиланишлар самарасидир. Хусусан, тегирмон цехи замонавийсига алмаштирилгач, маҳсулот сифати янада яхшиланиб, сарф-харажатлар қисқарди. Айни пайтда бу ерда автоматик бошқарув тизими жорий қилинган. Бинобарин, жамиятнинг иккита нон, омихта ем тармоқлари ҳам шу усулда фаолият юритаяпти. 

— Жорий йилда яна бир корхонани ишга туширамиз, — дейди жамият бош иқтисодчиси Нуриддин Норматов. — Унда энг илғор ускуналар воситасида ем ишлаб чиқарилади. Пировардида ҳудудимиздаги балиқчилик хўжаликлари буюртмаларини бажариш имконига эга бўламиз.

 

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn