Икки баробар ўсишга эришилди
  • 17 Февраль 2016

Икки баробар ўсишга эришилди

Булунғур туманидаги “Афросиёб-мева” қўшма корхонасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қайта ишланади. Ҳозир бу ерда йилига 16 минг тоннагача мева-сабзавотдан турли шарбат ва пюрелар тайёрлаш имконияти мавжуд. 

Корхона мутасаддиларининг таъкидлашича, қуёш нурига тўйинган олма, гилос, ўрик ва шафтолидан ишлаб чиқарилиб, бежирим идишларга қадоқланаётган табиий консентрантларга ташқи бозорда талаб ортиб бормоқда. Хусусан, “Афросиёб-мева” ёрлиғи туширилган маҳсулотлар нафақат МДҲ, балки Европанинг бир қатор мамлакатларига экспорт қилинаётир. Мазкур корхона томонидан ўтган йили 4 миллион 321 минг АҚШ долларилик маҳсулот чет эллик харидорларга сотилди.

Умуман, Самарқанд вилоятида ўтган йили экспорт ҳажми 377,6 миллион долларга етказилди. Бу 2014 йилдагига нисбатан 2 баробар юқори кўрсаткичдир.

 

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn