Истиқболли лойиҳа самараси
  • 25 Ноябрь 2015

Истиқболли лойиҳа самараси

Узум турли дармондориларга бой неъмат ҳисобланади. Шу боис ундан тайёрланадиган табиий ва шифобахш шарбатларга бутун дунёда талаб юқори.

Шуни ҳисобга олган Китоб туманидаги “Китоб неъмати” масъулияти чекланган жамияти мутасаддилари соатига 15 тонна “сульфо-сусло” — узум суви ишлаб чиқаришга доир истиқболли лойиҳани амалга оширишди. Бунинг учун банкдан ажратилган 300 миллион сўмлик кредит ҳисобига Италиядан илғор технологиялар келтирилиб, ишга туширилди. Натижада қисқа муддатда 1328 тонна узум қайта ишланиб, дастлабки минг тоннадан зиёд маҳсулот тайёрланди. Эътиборлиси, унинг асосий қисмини ташқи бозорга чиқариш кўзда тутилган.
Лойиҳа ташаббускорларининг таъкидлашича, айни пайтда “Китоб неъмати” МЧЖ маҳсулотига турли мамлакатлардан буюртмалар келиб тушаяпти. Хусусан, яқинда қозоғистонлик ҳамкорлар билан “сульфо-сусло” етказиб бериш юзасидан қиймати 308 минг АҚШ долларига тенг шартнома имзоланди. Келгусида бу ерда маҳсулотлар турини кўпайтириш ва рақобатдошлигини ошириш мақсадида уларни турли сиғимдаги идишларга қадоқлаш режалаштирилаяпти.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn