Унумдорлик ошди
  • 25 Ноябрь 2015

Унумдорлик ошди

“Бухоро полиэтилен плюс” масъулияти чекланган жамиятида амалга оширилган модернизациялаш тадбирлари натижасида корхона қуввати қарийб икки баробар ортди.

Бунинг учун лойиҳа ташаббускорлари банк томонидан ажратилган 180 миллион сўмлик кредит ҳамда жамиятнинг 120 миллион сўм миқдоридаги маблағидан самарали фойдаланди. Шу аснода хориждан иш унуми юқори бўлган технологик ускуналар сотиб олинди. Қолаверса, янги бизнес лойиҳа шарофати билан 10 кишининг бандлиги таъминланди.
Эътиборли жиҳати, Бухоро шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилган бу каби лойиҳаларга жорий йилнинг тўққиз ойида 11,5 миллиард сўм миқдорида банк кредити йўналтирилиб, 1310 та иш ўрни яратилди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn