Таннархи ҳам, сифати ҳам мақбул
  • 12 Ноябрь 2015

Таннархи ҳам, сифати ҳам мақбул

Қамаши туманидаги “Исматиллаев Арслонбек” хусусий корхонасида пластмасса чиқиндиларидан томёпқич материаллари тайёрлаш йўлга қўйилди.

Лойиҳа ташаббускори Рашид Раҳматовнинг таъкидлашича, бундай маҳсулотлар таннархи арзон бўлиб, ундан узоқ йиллар давомида фойдаланиш мумкин.
Айтиш жоизки, 77 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит ҳисобига Хитойдан янги технологик линиялар келтирилгач, томёпқичлар тури кўпайди. Айни пайтда бу ерда металлдан ҳам қурилиш материаллари тайёрланмоқда. Мазкур технологиялар энергия тежамкорлиги билан турдошларидан ажралиб туради.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn